Осиё ўйинлари-2018. Футболчиларимиз гуруҳ босқичида қайси рақибларга қарши ўйнашлари маълум бўлди

Aziz Tukhtamuradov
5 июл 2018, 13:42
Хабарингиз бор, 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа давомида футбол бўйича баҳслар алоҳида қизиқишга сабаб бўлиши шубҳасиз. Мусобақада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўзининг асосий таркиби билан иштирок этади.

Бугун футболчиларимиз гуруҳ босқичида қайси терма жамоаларга қарши тўқнаш келишлари маълум бўлди. Унга кўра, вакилларимиз "B" гуруҳида Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, футбол баҳсларида 24та терма жамоа иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›