UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Осиё ўйинлари. ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон - Афғонистон Янгиликлар

Осиё ўйинлари. ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон - Афғонистон

Осиё ўйинларидаги иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун гуруҳдаги учинчи ўйинини ўтказади.
Футболчиларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 13:00да Афғонистонга қарши майдонга тушишади. Айни пайтда ваккилларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринда боришмоқда. Афғонистон ҳисобида эса ҳозирча очко йўқ ва улар охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Биздан кейинги ўринда келаётган Гонконг ҳисобида ҳам тўрт очко борлигини инобатга олсак, бугунги баҳсда бизга фақат ғалаба керак бўлади. Чунки А гуруҳида кутилганидек Жанубий Корея биринчи бўлди, шундай экан, кейинги босқичда мезбонларга эмас, балки Саудия Арабистонига рўбарў келганимиз маъқул.



Бугунги ўйинда футболчиларимизнинг ғалаба қозонишига кўпчилик ишонмоқда. Негаки биз Афғонистондан анча баланддамиз ва буни йигитлар ўз ўйинлари билан исботлай олишади. Лекин шу нарсани унутмаслик лозим, Афғонистон аввалги икки учрашувда имкониятни бой бергани билан яхши ўйин кўрсатди. Муҳими, улар ҳам футбол ўйнай олишларини намойиш этишди.

Афғонистон устидан Бангладеш ҳам, Гонконг ҳам битта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Бу эса рақибнинг оддий эмаслигини кўрсатмоқда. Футболчиларимиз дастлаб Гонконг билан дуранг қайд этишди, кейин эса Бангладеш дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари очколар сонини тўрттага етказиб олишди.



Бугунги рақиб ҳақида нима дейишимиз мумкин? Афғонистонда футбол энди-энди ривожланмоқда. Уларда миллий чемпионат йўлга қўйилган ва Рошан Афғон Премьер-лигаси деб номланади. Мамлакат биринчилигида саккизта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боради. Миллий чемпионат ўйинлари ва воқеаларини ёритиб борувчи сайт (www.afghanpremierleague.com) жуда яхши ишлайди. Ўйинлар натижаси фотосуратлар ҳамда ўйинда киритилган голлар видеоси билан биргаликда бериб борилади. Айтиш лозимки, уларда матбуотнинг ишлаши биздаги баъзи сайтлардан минг чандон зўр. Бундан ташқари, уларда деярли барча клубларни hummel спорт фирмаси либослар (экипировка) билан таъминлайди.  



Афғонистон терма жамоаси таркибида легионерлар ҳам бор. Масалан, 28 ёшли дарвозабон Мансур Фақиряр Германиянинг Олденбург клубида ўйнайди. 23 ёшли ҳимоячи Аббосин Алихил ҳам Германияда тўп тепади. Унинг клуби - Айнтрахт Франкфурт-2. Шунингдек, икки нафар футболчиси Ҳиндистонда фаолият олиб бормоқда. Яна бир ҳимоячиси Норвегияда, бошқаси эса Таиландда ўйнаяпти. Албатта, афғонлар бошқа чемпионатларнинг асосан қуйи лигаларида фаолият олиб боришмоқда, лекин шу кўрсаткич ҳам бир кун келиб мамлакатда футболнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшса ажаб эмас.



Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Юсеф Каргар. Интернетдаги маълумотларга кўра, Муҳаммад Юсеф болалигидан чанғи спорт турига қизиққан ва ҳатто 16 ёшида мамлакат чемпиони бўлган. Лекин кейинчалик мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли чанғи учишдан воз кечади ва ўзини футболда синаб кўради. Футболни тугатганидан бери шу соҳада мураббийлик қилиб келмоқда.

Афғонистон термаси ва футболи ҳақида ҳозирча билганларимиз шу. Ўйлаймизки, бизнинг йигитлар бугунги ўйинга шай ва навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, гуруҳда биринчи бўлишни эплай олишади. Гарчи учрашув Спорт телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмаса-да, сайтимиздан узоқлашманг ва ўйин тафсилотларини CHAMPIONAT.ASIAда кузатиб боринг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика