UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  2 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  5 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  2 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  2 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  10

Осиё Кубогига 175 кун қолди. Тим Кэйхиллнинг мусобақадан умиди катта Янгиликлар

Осиё Кубогига 175 кун қолди. Тим Кэйхиллнинг мусобақадан умиди катта

2015 йилнинг январида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳам секин-аста оз вақт қолмоқда.
Яхши биласиз, навбатдаги мусобақа Австралияда бўлиб ўтади. Яқинда Австралия терма жамоасининг етакчиларидан бири Тим Кэйхиллга матбуот вакиллари бир нечта савол билан мурожаат қилишди.

- Сиз учун Осиё Кубоги қандай аҳамиятга эга?
Тим Кэйхилл: “Албатта, кўпчилик қатори мен ҳам турнирда иштирок этишни хоҳлайман. Негаки бу Осиёдаги энг катта футбол мусобақаси ҳисобланади. Мен ҳар доим жисмоний ҳолатимни яхшилаб боришга ҳаракат қилганман. Бу мусобақа мен учун охиргиси бўлиши мумкин, шу боис унда ғалаба қозониш учун бор кучни ишга соламан”.

- Осиё Кубоги Австралия учун қанчалик муҳим?
Тим Кэйхилл: “Мусобақа биринчи марта бизнинг мамлакатда ўтказилади. Бу эса мухлисларга катта қувончни тортиқ этади. Дунё аҳолисининг ярмидан кўпининг нигоҳи бизга қаратилади. Қолаверса, Австралияга Осиёнинг энг кучли терма жамоалари келишади. Ўйлайманки, биз мусобақани юқори савияда ўтказамиз”.

- Мухлисларга нима дея оласиз?
Тим Кэйхилл: “Биз учун ҳамма стадион тўлиши жуда муҳим. Мен чипталар нархи билан танишиб чиқдим. Болаларга 5 доллар, катталарга 15 доллар экан. Бу унчалик қиммат эмас. Агар ўйинларимизда ишқибозлар астойдил қўллаб туришса, мусобақада ғолиб чиқа оламиз. Чунки мухлисларнинг олқиши биз учун ҳамма нарсадан устун”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика