Осиё Кубогидаги рақиб - Хитой ўртоқлик учрашувида Фаластин билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
22 дек 2014, 10:40
Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиб - Хитой терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Хитойнинг Ченгджу шаҳрида ўтказилган ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0. Эслатиб ўтамиз, Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси бунгача 13 ва 18 декабрь кунлари Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эди. Дастлаб, 13 декабрь куни Ален Перрен шогирдлари Қирғизистонни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлсалар, орадан 4 кун ўтгач шу жамоа 4:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги «B» гуруҳида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com