

Иккала йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи йиғин 28 ноябрдан 12 декабрга қадар давом этади. Иккинчи йиғин эса 18-30 декабрь оралиғида ўтказилади. Бу ҳақда Туркманистон футбол Федерацияси матбуот хизмати championat.asia сайтига маълум қилди.
Ушбу йиғин доирасида терма жамоа бир қатор ўртоқлик ва назорат учрашувлари ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Япония, Ўзбекистон ва Уммон билан ўйнайди.



