UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  1 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  4 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  6 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1

Осиё Кубоги: Қатар терма жамоаси Янгиликлар

Осиё Кубоги: Қатар терма жамоаси

Австралиядаги мусобақа қатнашчиларидан Қатар терма жамоаси ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қатар терма жамоаси Осиёнинг кучли терма жамоалардан кейинги қаторда кўрилувчи жамоалардан бири ҳисобланади. Қитъа чемпионатида энг яхши натижаси чорак финал саналади. Лекин сўнгги йилларда бу мамлакатда футболга бўлган эътибор ўсиб боряпти. Қатар «Юлдузлар лигаси»нинг қитъамиздаги нуфузи охирги пайтларда ортиб бормоқда. Клублар сафида савияли легионерлар тўп тепишаётгани лигага бўлган қизиқишни оширяпти. Аста-секинлик билан бўлса-да, клублар савияси ўсаётгани сезилиб турибди. Ташкилотчиликни аъло даражага олиб чиққан мамлакат 2022 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун тайёрланмоқда. Қатар инфратузилма бўйича Осиёдаги энг яхши мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Қатар терма жамоаси
Лақаби:
«Аннаби» («Маърун»)
Бош мураббийи: Жамол Белмади (Жазоир)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчиси: Весам Ризқ (111)
Тўпурари: Мансур Муфта (53)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 95
Биринчи учрашуви: Баҳрайн - 1:2 (1970 йил 27 март, Баҳрайн)
Энг йирик ғалабаси: Афғонистон - 8:0 (1984 йил 13 сентябрь, Хитой), Ливан - 8:0 (1985 йил 27 март, Қатар)
Энг йирик мағлубияти: Қувайт - 0:9 (1973 йил, Қувайт)

Осиё Кубогида 9 марта иштирок этиб, 2000 ва 2011 йилларда чорак финалга чиққан. Кўрфаз Кубогида 3 марта ғалаба қозонган – 1992, 2004 ва 2014 йилда. Ғарбий Осиё чемпионатида 2014 йил зафар қучган.

Терма жамоани шу йилдан жазоирлик Жамол Белмади бошқариб келмоқда. Футболчилик пайтида Франция, Испания ва Англия юқори лигаларида ўйнаган Белмади мураббийлик фаолиятини Қатарда ўтказиб келяпти. У “Лаҳвия”ни 2 марта чемпионга айлантирди. Кейин иккинчи терма жамоа билан Ғарбий Осиё ФФ Кубогида зафар қучди. Шу сабабли унга миллий терма жамоа ишониб топширилди. Миллий терма билан Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Кўрфаз Кубогида ғалаба қозонишни уддалади. Қисқа вақт ичида 2 соврин ютишга улгурган Белмадидан Осиё Кубогида кўп нарса кутишмоқда. Чунки унинг бошчилигида жамоа бу йил 13 учрашувда биргина Перуга имкониятни бой берди. Македония ва Марокаш билан дуранг ўйнаган “Аннаби” Австралия ва Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди. Осиё Кубоги бошлангунга қадар Қатар Эстония, Уммон ва Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Жамол БЕЛМАДИ
Туғилган санаси:
27.03.1976
Туғилган жойи: Шампин Марн, Франция
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1995–1996 ПСЖ 1 (0), 1996–1997 “Мартигес” 31 (8), 1997–1998 “Марсель”, 1998–1999 “Канн” 26 (6), 1999–2000 “Сельта” 10(0), 2000–2003“Марсель” 48 (9), 2003 “Манчестер Сити” 8(0), 2003–2004“Ал Иттиҳод”, 2004–2005 “Ал Харитият”, 2005–2007 “Саутгемптон” 36 (3), 2007–2009 “Валенсьенн” 37 (2).
Жазоир терма жамоасида 2000–2004 йилларда 20 ўйинда 5 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 2010–2012 “Лаҳвия”, 2013–2014 Қатар олимпия термаси, 2014 йилдан Қатар миллий терма жамоасида.
Совринлари: Қатар чемпиони 2010–11, 2011–12, Ғарбий Осиё ФФ чемпиони 2014, Кўрфаз Кубоги ғолиби-2014.

Таркибдаги барча футболчилар Қатар чемпионатида фаолият кўрсатишади. “Ал Садд” 7, “Ал Жаиш” 5 ва “Лаҳвия” 5 ўйинчисини Осиё Кубоги учун терма жамоа сафига қўйиб юборган. Техник маҳоратга эга футболчилар кўпчиликни ташкил қилса-да, ўйин интизоми йўқлиги сабабли Қатарни доғда қолдириш анча осон туюларди. Жамол Белмади айнан шу хусусиятни жамоага беришга интилмоқда. Ҳозирча уринишлари ёмон эмас.

Терма жамоа етакчилари сифатида дарвозабон Қосим Бурхон, ҳимоячилар Билол Муҳаммад, Ҳолид Муфта, Иброҳим Мажид ва Абдулкарим Ҳассан, ярим ҳимоячилар Халфан Иброҳим ва Буалим Ҳуҳини кўрсатиш мумкин. Авваллари Халфан ва Куинтана яққол етакчи саналарди, лекин охирги учрашувларда Ҳуҳи маҳоратини намойиш этиб, жамоани ўз ортидан эргаштириши мумкинлигини кўрсатиб берди. Ҳимоя чизиғида анчадан буён бирга ўйнаб келаётган футболчиларнинг борлиги ва ярим ҳимоянинг яхши савияли ижрочилардан ташкил топгани Қатарнинг Осиё Кубогидаги асосий кучи бўлиши мумкин.

Дарвозабонлар
Қосим Бурхон  "Ал Гарафа"
Саад Шиб "Ал Садд"
Аҳмад Суфиан "Ал Жаиш"

Ҳимоячилар
Билол Муҳаммад "Ал Гарафа"
Муҳаммад Муса "Лаҳвия"
Ҳолид Муфта "Лаҳвия"
Иброҳим Мажид "Ал Садд"
Абдулкарим Ҳассан "Ал Садд"
Алмаҳди Мухтор "Ал Садд"
Абдураҳмон Абубакар "Ал Жаиш"

Ярим ҳимоячилар
Халфан Иброҳим "Ал Садд"
Буалим Ҳуҳи "Ал Араби"
Абдулазиз Ҳатим "Ал Араби"
Исмоил Муҳаммад "Лаҳвия"
Карим Будиаф "Лаҳвия"
Али Ассадалла "Ал Садд"
Аҳмад Абдулмақсуд "Умм Салал"
Ҳолид Абдулрауф "Ал Жаиш"
Муҳаммад Мунтари "Ал Жаиш"

Ҳужумчилар
Мешал Абдуллоҳ "Ал Аҳли"
Ҳассан Ҳайдос "Ал Садд"
Мажид Муҳаммад "Ал Жаиш"
Муҳаммад Абдуллоҳ "Лаҳвия"


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика