Осиё Кубоги олдидан терма жамоамиз аъзосининг қўли синди
30 ноя 2018 14:39
Янгиликлар
Осиё Кубоги олдидан терма жамоамиз аъзосининг қўли синди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов қўл панжасини синдириб олганлиги туфайли маълум муддатга сафдан чиқди.
"Пахтакор" жамоаси машғулотларида жароҳат олган футболчининг қўли гипс қилинди. Жароҳат у қадар жиддий эмас. Дарвозабон тахминларга кўра январь ойига қадар сафга қайтиши мумкин.
Агар тикланиш жараёни кутилганидан тез амалга ошса, Суюнов терма жамоанинг Туркиядаги йиғинида қатнашиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
13:03
Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ" 105
Фикрлар