UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

Осиё Кубоги. Жепаров рамзий терма жамоага киритилди Янгиликлар

Осиё Кубоги. Жепаров рамзий терма жамоага киритилди

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида сўров ўтказди.

Сўровномага кўра, мухлислар ҳар бир чизиқ бўйича Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши футболчиларга овоз беришди. Ва шу аснода 11 нафар асосий таркиб ва олтита захира футболчиси маълум бўлди. Бир неча ҳафта давом этган сўровномада жами икки ярим миллион овоз келиб тушди.

Қувонарлиси, Осиё Кубоклари рамзий терма жамоасида ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳам жой эгаллади. Бу билан албатта Жепаровни табриклаб қўйсак арзийди. Келинг, шу ўринда рамзий терма жамоага кимлар киритилганига эътибор қаратсак.

Дарвозабон: Нассер Ҳежази (Эрон)
Эронлик дарвозабон икки бор 1972 ва 1976 йилги Осиё Кубогида чемпионликни нишонлаган. Шунингдек, 1972 йил Олимпиада ўйинларида ҳам ўзини кўрсатган.

Ҳимоячи: Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
Терма жамоада таркибида 110та майдонга тушган. Бу борада у 4-ўринни эгаллаб турибди. Маҳдавикия иккита жаҳон чемпионатида қатнашган. Аммо терма жамоа таркибида Осиё чемпиони бўла олмаган.

Ҳимоячи: Солиҳ Ал Нуайма (Саудия Арабистони)
Осиё Кубогида кетма-кет икки йил зафар қучган сардор. Ҳали ҳеч бир жамоа сардорига бундай ютуқ насиб этмаган. У саудияликлар таркибида 1984 ва 1988 йилги қитъа биринчилида ғолиб чиққан.

Ҳимоячи: Женг Жи (Хитой)
Хитой термаси сафида энг кўп ўйин ўтказган тўртинчи футболчи - 102та. Женг Жи 2013 йил "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган. У 2004 йилги Осиё Кубогида жамоасини финалга олиб чиққан.

Ярим ҳимоячи: Али Карими (Эрон)
2004 йилги Осиё Кубоги тўпурари. Шу йилнинг ўзидаёқ Осиёда энг кучли футболчи деб топилган. Шубҳасиз, Али Карими Эрон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади.

Ярим ҳимоячи: Нашат Акром (Ироқ)
Ироқнинг олтин авлоди дея юритиладиган таркиб аъзоларидан бири. Нашат Акром 2000 йил U-19 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. 2004 йил Олимпиада ўйинларида қатнашган. 2007 йил эса Осиё Кубогида зафар қучган.

Ярим ҳимоячи: Шао Жиайи (Хитой)
Шао Жиайи 2004 йилги Осиё чемпионатида ўзини кўрсата олганди. У мусобақа давомида учта гол урган. Ушбу ярим ҳимоячи 2002 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган.

Ярим ҳимоячи: Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
Ўз вақтида икки бор "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган Сервер Жепаров ҳам рамзий терма жамоадан жой олди. Жепаров айниқса 2011 йилги Осиё Кубогида ўзини кўрсата олганди. У фаолияти давомида Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон ва Қозоғистонда ҳам ўйнаган.

Ярим ҳимоячи: Кейсуке Хонда (Япония)
Япония тарихидаги энг кучли ўйинчилардан бири. Хонда 2011 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиқиш билан бирган "Мусобақанинг энг яхши футболчиси" совринини ҳам қўлга киритган. Хонда учта жаҳон чемпионатида гол урган илк япониялик футболчи ҳисобланади.

Ҳужумчи: Али Дайи (Эрон)
Осиё Кубокларида энг кўп гол урган футболчи. У 1996 йилги мусобақада 8та гол урган. Шунингдек, 2000 ва 2004 йилги қитъа чемпионатларида ҳам тўп киритган. Дайи терма жамоа таркибида 149та ўйинда майдонга тушиб, жами 109та тўп киритган.

Ҳужумчи: Ёсир Ал Қаҳтани (Саудия Арабистони)
Ал Қаҳтани ҳам машҳур ҳужумчилар сирасига киради. У 2007 йилги Осиё Кубогида тўпурар бўлиш билан бирга жамоасининг финалга қадар етиб боришида муҳим ҳисса қўшган.

Бош мураббий: Ҳешмат Моҳажерани (Эрон)
Ушбу мураббий қўл остида Эрон 1976 йилги Осиё Кубогида зафар қучган. Қолаверса, Моҳажерани орадан икки йил ўтиб терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан.

Захирадан жой олганлар:

Дарвозабон: Нур Сабри (Ироқ)
Нур Сабри 16 йил терма жамоада ўйнаган. У 2004 йилги Олимпиада ўйинларида 4-ўринни қўлга киритган. Орадан уч йил ўтиб ўз жамоаси билан Осиё Кубогида зафар қучган.

Ҳимоячилар: Жамал Муборак (Қувайт), Со Чин Аун (Малайзия).

Ярим ҳимоячилар: Фаҳд Ал Ҳарифи (Саудия Арабистони), Ку Жа Чол (Жанубий Корея).

Ҳужумчи: Юнис Маҳмуд (Ироқ)
Ироқлик ҳужумчи Юнис Маҳмуд тўртта Осиё Кубогида гол урган: 2004, 2007, 2011 ва 2015 йилларда. Лекин унинг энг ажойиб онлари 2007 йилда кечган. Чунки шу йили Ироқ терма жамоаси қитъа биринчилигида ғолибликни қўлга киритган.


Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика