UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  21 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади

Келгуси йил 5 январь - 1 февраль кунлари БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Ушбу Осиё Кубогига 4 май куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Дубай шаҳридаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида 24та жамоа гуруҳларга ажратилади.

ОФК қуръа вақтида жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритди.

Олдинги қоидага кўра терма жамоалар 12 апрель куни чиқадиган ФИФА рейтинги бўйича 4та саватчага бўлиниши керак эди. Ўзбекистон унга кўра 3-саватчада бўларди.

Бугун чиқарилган янги қарорга кўра ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичига чиққан 12та терма жамоа 1 ва 2-саватчада, қолган 12та жамоа 3 ва 4-саватчада бўлиши маълум бўлди.

Шу тариқа қуйидаги 12та жамоа дастлабки 2та саватчада бўлади: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой.

Қуйидаги 12та жамоа эса 3 ва 4-саватчада бўлади: Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон, КХДР, Филиппин, Яман.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 апрель кунги ФИФА рейтингига кўра 2-саватчадан ўрин олиши аниқ.




Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика