

Кеча Ҳиндистон терма жамоасининг қитъа чемпионати учун формаси намойиш этилди. Ажойиб тарзда ташкил этилган тақдимот маросимида терма жамоа футболчилари ва бош мураббий иштирок этди.
Уй формаси ҳаворанг, сафар формаси оқ рангда тайёрланган. Терма жамоанинг техник ҳомийси Six5Six компанияси ҳисобланади. Бу ҳақда Ҳиндистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.





