Осиё Кубоги-2019. Бугун терма жамоамиз соат 17:00да машғулот ўтказади

Narzulla Saydullayev
11 янв 2019, 10:19
Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон МТЖ аъзолари бугун Дубай шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Бугунги машғулот маҳаллий вақт билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00) Дубайдаги "Rashid Stadium"га қарашли "SAAD Al-Nahda" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ.

Эртага Туркманистонга қарши ўйиндан олдин комиссар иштирокида митинг, матбуот анжумани ва ўйинолди машғулотлар бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати