UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  24 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  1 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  12 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  29

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил Янгиликлар

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки икки Осиё Кубоги ҳақида маълумот бердик. Бугун 1964 йил Исроилда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳақида гаплашамиз. Ушбу Осиё Кубоги 4та жамоа иштирок этган энг сўнгги мусобақа бўлди.

Осиё Кубогига Исроил мезбон бўлгани учун кўплаб терма жамоалари (Япония, Хитой, Филиппин, Афғонистон, Эрон, Индонезия, Покистон ва бошқалар) саралашда қатнашишмади.

Шу боис Шарқий минтақада Жанубий Корея ва Ғарбий минтақада Ҳиндистон ҳеч қандай ўйин ўтказмай Осиё Кубоги финал босқичига йўл олган.

Фақатгина Марказий минтақада 4та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишган. Унда Гонконг терма жамоаси Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Таиландни ортда қолдириб, қитъа чемпионатига йўлланма олганди.

1964 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистон терма жамоаси дебют қилди. Баҳорнинг сўнгги кунларида бошланган мусобақа Исроилнинг тўртта Рамат Ган, Хайфа, Жаффа ва Иерусалим шаҳарларида бўлиб ўтди.

Айни пайтда УЕФАга ўтиб кетган Исроил терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган чемпионатда барча ўйинларда зафар қучиб ғолиб чиқди. Таъкидлаш лозимки, исроилликлар бундан олдинги иккита қитъа чемпионатида қатнашиб, иккинчи ўринни олишганди.



Осиё Кубоги-1964
Мезбон мамлакат
: Исроил
Муддати: 26 май – 3 июнь
Жамоалар сони: 4та
Мезбон шаҳарлар: 4та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
6та
Голлар сони: 13та (ўртача 2,17тадан)
Томошабинлар: 99000 (ўртача 16500)
Тўпурарлар: Индер Сингх (Ҳиндистон) ва Мордечаи Спиеглер (Исроил) - 2тадан гол


26 май
Исроил – Гонгконг 1:0
Гол: 
Мордечаи Спиеглер 76

27 май
Жанубий Корея – Ҳиндистон 0:2
Голлар: 
Аппаларажу 2, И.Сингх 57.

29 май
Исроил – Ҳиндистон 2:0
Голлар: 
Мордечаи Спиеглер 29 пен, Ахарони 76

31 май
Жанубий Корея – Гонгконг 1:0
Гол: 
Бае Кеум Су 74

2 июнь
Ҳиндистон – Гонгконг 3:1
Голлар
: И.Сингх 45, Самажапати 60, Госвами 77 – Чеунг Йиу Квок 39.

3 июнь
Жанубий Корея – Исроил 1:2
Голлар
: Хух Юн Жунг 79 – Леон 20, Тиш 38

Осиё Кубоги-1964

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Исроил

3

3

0

0

5-1

6*

2

Ҳиндистон

3

2

0

1

5-3

4

3

Жанубий Корея

3

1

0

2

2-4

2

4

Гонгконг

3

0

0

3

1-5

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.




Осиё Кубоги-1964 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Хаим Левин
Итзак Виссокер

Ҳимоячилар
Аврахам Калми
Давид Примо
Хаим Бахар
Моше Леон
Шаул Матаниа

Ярим ҳимоячилар
Аматзиа Левкович
Гидеон Тиш
Мордечаи Спиеглер
Наум Стелмаҳ
Йезекел Катсав
Йозеф Махалал

Ҳужумчилар
Эинстеин Калиш
Раҳамим Талби
Роби Юнг
Шломо Леви
Йохаи Ахарони
Бош мураббий: Йозеф Меримович

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика