UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  4 16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди? Янгиликлар

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди?

Маълумки, 19-27 сентябрь халқаро тақвимда ФИФА кунлари сифатида белгиланган.

Бу оралиқда аксарият терма жамоалар ўртоқлик учрашувлари билан машғул бўлади. Хусусан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида 23 сентябрь куни Камерун ва 27 сентябрда Коста Рика терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинлар Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Ҳар икки рақибимиз ЖЧ-2022 иштирокчиси эканини инобатга олсак, баҳслар қизиқ кечиши кутилмоқда.

Хўш, Осиёнинг бошқа жамоалари бу пайт кимлар билан ўйнайди? Қуйида жаҳон чемпионатида ўйнайдиган 6та терма жамоанинг сентябрь тақвимига эътибор қаратамиз. Маълумки, ЖЧ-2002да қитъамиз шарафини мезбон Қатардан ташқари Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳимоя қилади.


АВСТРАЛИЯ

Грэм Арнольд бошчилигидаги Австралия терма жамоаси бу ойда иккита ўйин ўтказади ва ҳар иккала баҳс Янги Зеландия терма жамоаси билан кечади. Биринчи ўйин Брисбен шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув Оклэндда ташкил этилади.

22 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия

25 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия


ЭРОН

ЖЧга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон айни пайт Австрияда машғулот олиб боряпти. Яна терма жамоа бошқарувига қайтган Карлуш Кейруш иккита кучли жамоага қарши ўйин орқали шогирдларини синовдан ўтказиб олади. Форслар Уругвай ва Сенегалга қарши майдонга тушишади. 

23 сентябрь. Эрон - Уругвай

27 сентябрь. Эрон - Сенегал


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоаси устози Хажиме Мориясу сентябрь йиғинига 30 нафар футболчини таклиф этди. "Самурайлар" ЖЧ-2022 олдидан АҚШ ва Эквадор билан куч синаб кўришади.

23 сентябрь. Япония - АҚШ

27 сентябрь. Япония - Эквадор


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея ҳар иккала ўртоқлик учрашувини ўз майдонида ўтказади. Ўз тарихида кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатида қатнашадиган кореяликлар мундиал олдидан Коста Рика ва Камерун билан беллашиб кўришади.

23 сентябрь. Жанубий Корея - Коста Рика

27 сентябрь. Жанубий Корея - Камерун


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Испанияда йиғин олиб бораётган Саудия Арабистони миллий терма жамоаси худди Япония сингари бу ойда Эквадор ва АҚШ билан ўйнайди.

23 сентябрь. Саудия Арабистони - Эквадор

27 сентябрь. Саудия Арабистони - АҚШ


ҚАТАР

Қатар имкон бўлди дегунча фақат кучлилар билан ўйнаяпти. Бу эса мундиал пайти фойда берса ажаб эмас. Австрияда машғулот олиб бораётган қатарликлар пайтдан фойдаланиб Канада ва Чилига қарши майдонга тушишади.

23 сентябрь. Қатар - Канада

27 сентябрь. Қатар - Чили

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика