UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид қизиқ маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Осиё Кубоги тарихида энг тезкор гол муаллифи ким?

Жавоб: Али Мабхут. БАА терма жамоаси ҳужумчиси 2015 йил Австралияда ўтказилган Осиё Кубогида Баҳрайн дарвозасига 14-сониядаёқ тўп киритганди. Ўша мусобақада Мабхут 6 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Жанубий Кореядаги "Жеонжу Уорлд Кап" стадиони бўлиб, "Чонбук Хюндай" уй учрашувларини шу ерда ўтказади. Стадион сиғими 42,477 мухлисга мўлжалланган. 2006, 2011, 2016 йилги ОЧЛ финаллари маша шу ўйингоҳда ўтказилган.


Савол: 2003 йил Осиё чемпионлар лигасида ким ғалаба қозонган?

Жавоб: 2002/03 йилги мавсум ОЧЛга ўзгарган ҳамда янги форматга ўтказилган илк мусобақа бўлган. ОЧЛнинг дастлабки ғолиби БААнинг "Ал Айн" клуби ҳисобланади. "Ал Айн" финалда Таиланднинг "БЕК Теро Сасана" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 


Савол: Аёллар футболи бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки ғолиби ким?

Жавоб: Бу мусобақа тарихда биринчи марта ўтган йил ўтказилди. 2019 йилнинг ноябрь ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтган кичик турнирда 4та жамоа иштирок этиб, якунда Япониянинг "Ниппон ТВ Белеза" аёллар жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 


Савол: ОФК Кубоги йўлга қўйилганидан бери барча йилларнинг энг яхши тўпурари ким?

Жавоб: "Серес Негрос" (Филиппин) жамоасининг испаниялик ҳужумчиси Биенвенидо Маранон. У шу пайтгача бу мусобақада 35та гол урган. 


Савол: Сервер Жепаров қачон Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган?

Жавоб: Жепаров икки бор - 2008 ва 2011 йиллари Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" дея тан олинган. Икки марта энг яхши деб топилган яна бир футболчи бор, бу - Хидетоши Наката. Наката 1997-1998 йилларда кема-кет икки бор тенгсиз бўлган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика