UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  2 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  24 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади

БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда Ла Лига академияси фаолият олиб бормоқда.

Dubai Sports City стадионида жойлашган Ла Лига академиясининг янги мавсуми учун ёш болалар ва қизларни танлов асосида қабул қилиш бошланди. Ўтган уч йил давомида мазкур академия анча яхши фаолият юритиб келмоқда ҳамда ўтган вақт оралиғида 2000 нафардан зиёд болалар ва қизлар таҳсил олишди. 

Ушбу масканда машғулотлар тўлиқ Испания Ла Лигаси тузиб берган дастур бўйича олиб борилади. Маълумки, Испания футболи жаҳонда етакчи ўринларда туради, шу боис БААда ҳам испан методидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда УЕФА лицензиясига эга мураббийлар ишлаб келмоқда.

 

Ла Лига академиясида 4 ёшдан 17 ёшгача боалар ва қизлар шуғулланиши мумкин. Машғулотларга масъулият билан ёндашган ўқувчиларга кейинчалик олий ўқув юртларига киришда академия жонбозлик кўрсатади. Бу ерда ёш футболчиларга футбол техникаси ва тактикаси чуқур ўргатилади, шунингдек жисмоний чиниқиш бўйича ҳам алоҳида машғулотлар йўлга қўйилган. Ҳар йили Испаниядан машҳур юлдузлар ташриф буюриб болажонларга мастер-класс ўтишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика