
Ўзбекистон клублари учун ОЧЛдан "1+2" схемасида (1та клуб тўғридан-тўғри, 2таси эса саралаш орқали) йўлланма берилган эди. Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан "Локомотив" Осиё Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Олий лигада кумуш ва бронза медалларига эга чиққан "Насаф" ва "Пахтакор" эса саралаш баҳсларида иштирок этиб, гуруҳ босқичига чиқишга уриниб кўришади.
"Насаф" ва "Пахтакор" саралаш босқичининг сўнгги раундида Қатар ва Иордания клубларига қарши кураш олиб боришади.
30 январь. "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Файсали" (Иордания)
30 январь. "Ал-Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)