Осимхен "Ал Аҳли"да қанча ишлаб олиши маълум

Khoja
30 авг 2024
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен "Ал Аҳли" билан шартнома тузса, қанча ойлик олиши маълум.

Саудияликлар ҳужумчига уч йилга мўлжаллаган шартнома таклиф қилди ва шу вақт оралиғида 120 миллион евро тўлашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ал Аҳли" Осимхеннинг трансфери учун 90 миллион евро сарфлаши маълум бўлганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com