"Осасуна" - "Реал" учрашуви қолдирилиши мумкин

Mirjalol Normatov
7 янв 2021, 22:42
Испания чемпионати 18-тури доирасидаги "Осасуна" - "Реал" учрашуви қолдирилиши мумкин.

"Marca" хабарига кўра, Испания шимолидаги "Филомена" бўрони ҳудудларда қаттиқ совуқ ва қорли об-хавони келтириб чиқармоқда. Шунингдек, ушбу минтақадаги деярли барча ўйинлар бекор қилиниши кутилмоқда.

"Осасуна" - "Реал" учрашуви 9 январь куни ўтказилиши керак.

17 турдан кейин "Реал" ЛаЛига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Осасуна" эса 19-поғонада жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca