UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  25 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Орзуларимиз саробга айланмасин ёхуд Баҳодир Аннаматов фаолиятига бир назар Янгиликлар

Орзуларимиз саробга айланмасин ёхуд Баҳодир Аннаматов фаолиятига бир назар

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини бирор таълим муассаси ёки касбга йўналтирар экан, унинг ортидан катта орзулар қилади, футболда ҳам худди шундай.
Айни вақтда Қарши шаҳридаги футбол мактаблари ва "Насаф" футбол мактабида ҳам шундай ёш йигитлар таҳсил олишмоқда. Улардан ота-оналари ва яқинларининг умидлари катта.

Биз ушбу кичик мақоламизда "Насаф" ўринбосарлар жамоаси фаолиятига, тўғрироғи жамоа мураббийи - Баҳодир  Аннаматовнинг олиб бораётган ишларига бир назар солдик.

Бунга сабаб, Баҳодир Аннаматов ушбу ўринбосарлар жамоасини Рўзиқул Бердиевдан қабул қилиб олгач, жамоа ўйинида мазмун йўқолди. "Насаф" футбол клуби раҳбарлари кейинги пайтларда ўз мутахасислари олдига кўпинча клуб футбол мактаби тарбияланувчиларига эътибор қаратиб, келгусида асосий жамоага ўйинчилар етиштириб беришда катта эътибор қаратишларини талаб қилаётганидан хабаримиз бор. Аммо бу вазифани ҳамма мутахасисилар кўнгилдагидек уддалашаяптими? Бизнингча йўқ.

Баҳодир Аннаматовнинг "Насаф" футбол клуби ютуқларига қўшган ҳиссаларини чуқур ҳурмат қиламиз. Аммо бу собиқ футболчининг ҳозирги пайтда мураббий сифатида қилаётган ишларидан кўнгил хира тортади. Баъзан ўйлаб қоласан киши, бу кетишда эртага нима бўлади? "Насаф" қаердан ўйинчи олади?

Баҳодир Аннаматовнинг жамоага ўйинчилар жалб этишда ўзаро таниш-билишчиликка ва маҳаллийчиликка йўл қуяётгани маълум бўлиб қолди. Жамоа ўйинчилари орасида ҳам руҳий ва тарбиявий аҳвол ачинарли ҳолга тушиб бормоқда. Бу ҳолат жамоадаги ёш футболчилар ўртасида ҳам "ички норозиликлар"га сабаб бўлмоқда. Ўринбосарлар ўйинидан эса мухлислар завқ олиш ўрнига, ҳафсаласи пир бўлмоқда.

Бу аҳволга клуб мутассадларининг "панжа орасидан" қараб клаётгани эса биз мухлисларни яна ҳайрон қолдиради. Қани сўз билан иш бирлиги? Сурхон воҳасидан етишиб чиққан футболчиларнинг мамлакатимиз футболининг ривожига қўшган улуши беқиёсдир. Энди мураббий сурхонлик бўлса, жамоадаги ўйинчилар ҳам ўша ерлик бўлиши дегани эмаску. Майли жамоада 100 фоиз шундай ўйинчилар бўлсин, аммо жамоанинг ўйини қани? Қайси ютуғи билан мақтана олади? Иқтидори йўқ ўйинчиларни жамоага жалб этишдан ким манфаат кўради? Балки Баҳодр Аннаматовнинг манфаати жамоа ва футболчиларнинг келажагидан устундир?

Бевосита таққослайдиган бўлсак, 2010-2012- йиллар оралиғида жамоанинг асосий таркибига 10 тача футболчи ўринбосарлар орасидан жалб қилинган эди ҳозир эса фақатгина Дониёрбек Нарзуллаевни Рўзиқул Бердиев Аннаматовнинг заҳира "қамоқхонаси"дан қутқариб олди, холос. Акс ҳолда у ҳам “кўринмас одам” бўлиб кетар эди. Умид қиламизки, у ишончни оқлай олади. Аннаматов эса...

Мухлислар ҳалол ва чиройли футбол кўришни хоҳлашади. Бундай ўйинни эса "Насаф"дан кутишга ҳақлари бор. Чунки “аждарлар” буни кўп бор уддалашган. "Насаф"нинг шунча йиллик ютуқлари, Рўзиқул Бердиевнинг ёш ўйинчилар билан эришаётган улкан натижаларидан кўнглимиз тўқ. Аммо клуб манфаати олдида уқувсиз, нафси катта мураббийнинг манфаати юқори туришига асло чидаб бўлмайди. Доимо "Насаф"да мухлисларнинг талаби ва ишончи ҳамма нарсадан ҳам устун қўйилган ва шундай бўлиб қолади ҳам. Бизда келажаги порлоқ ёш футболчилар кўп, лекин уларни яхшилаб тарбиялаш ўрнига "синдирилиши"га асло тоқат қилиб бўлмайди.

Анчадан буён "Насаф"га кўплаб ёшлар жамоа кўригидан муваффақиятли ўтиб асосй жамоага қўшилишаяпти, лекин бу сафар негадир кўрикка келган футболчилар қайтариб юборилапти. Раҳбарият эса бунга эътибор бермаяпти. Тўғрироғи, клуб спорт директорининг бу ҳолат эътиборидан четда қолмоқда.

Фикримизча, бу аҳволга жиддий эътибор берилмаса, ўринбосарлардан бу йилги мавсумда бирор яхши натижа кутиш мушкул. Умид қиламизки, ушбу фикримиз эътиборга олинади ва ўринбосарлар мураббийи тўғрисида тўғри хулоса чиқарилади. Ушбу мақола орқали клуб раҳбарларига бирон бир босим ўтказиш ниятидан йироқмиз. Аммо мухлисларни алдаб бўлмайди, футболни панада ўйнаб ҳам бўлмайди. Биз мухлислар эса ўзимизнинг севимли "Насаф" жамоамизни ҳар ютуғи ва камчилигига ҳеч қачон беэътибор бўла олмаймиз, чунки "Насаф" - бизнинг бизнинг жамоа!

Мухлисларнинг ва ёш футболчиларимизнинг орзулари саробга айланмасин, деймиз.

Азамат Умаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика