

Олдинроқ сайтимиз томонидан футболчининг "Чонбук Моторс"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
"Спартак" Ўрунов бошқа жамоага ижара асосида ўтган тақдирда, унинг тўлиқ маошини тўлашни режалаштирмаяпти. Шу сабаб, Москва клуби раҳбарияти унинг ижарасига эмас, кўпроқ сотувига қизиқмоқда.
21 ёшли Ўрунов ўтган мавсумни ижара асосида "Уфа"да ўтказди. Унинг трансфер нархи 700 минг еврога баҳоланмоқда.



