Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Европа жамоасини мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2017, 07:31
Кеча ЖЧ-2018га йўлланма олган Саудия Арабистони терма жамоаси Латвия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтган баҳсда Эдгардо Бауза бошчилигидаги Саудия Арабистони 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ал Зақан ва Фаллатаҳ гол уришди.

Саудия Арабистонида 10 ноябрь куни Португалия, 13 ноябрда эса Болгария билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Латвия - Саудия Арабистони 0:2
Голлар:
Ал Зақан 38, Фаллатаҳ 44 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia