Ўртоқлик учрашуви. Россия ўз майдонида Францияга имкониятни бой берди

27 мар 2018, 22:52
Россия терма жамоаси Санкт-Петербургда Франция термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими сўнггида Килиан Мбаппе Погбанинг ажойиб тўп узатишидан кейин бир ҳимоячини усталик билан алдаб, яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлимда Погба ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган жарима зарбасини “жонли девор”дан ошириб, дарвозага аниқ йўллади -0:2. Федор Смолос 68-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан Льорис қўриқлаётган дарвозага йўллади. Аммо ўйин охирларида Мбаппе руслари жарима майдончасига ёриб китди ва ҳимоячини усталик билан алдаб ўтиб тепган тўпи Россия термаси дарвозабони оёқлари орасидан ўтиб тўрга йўл олди -1:3.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia