UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  6 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:3

Бугун "Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги навбатдаги учрашувни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди.

“Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказилган ўйинда "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан майдон марказида кечди. Танаффусга яқин Мансур Саидов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг қўқонликлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов захирадан майдонга тушиб, “дубль” муаллифига айланди. Дастлабки голда Аҳмедовга Мансур Саидов ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумчи иккинчи голини қарши ҳужумдан сўнг нишонлади.

Иккинчи бўлим ўрталарида футболчилар майдонда ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Оқибатда учрашувни бошқариб борган Аҳрор Рисқуллаев ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатди.

"Навбаҳор"дан Рўзимбой Аҳмедов ва Неманья Йованович томошабинлар сафидан жой олишди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли четлатилган футболчилар ўрнига Тимур Толипов ва Равшан Хурсанов майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати ўйин охирларида Жаҳонгир Меҳмонов ва Суҳроб Бердиев ҳам қизил карточка билан жазоланишди.

"Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини 22 февраль куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказилади.


"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0

Голлар: Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов 2та

"Навбаҳор" таркиби: Асилбек Аманов, Тоҳир Шамшитдинов, Ғиёс  Комилов, Аббос Отахонов,  Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Рўзимбой Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Толипов, Равшан Хурсанов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

"Қўқон-1912" таркиби: Музаффар Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Баҳодир Акрамов, Носир Отақўзиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр  Мерзляков, Суҳроб Бердиев, Жалил Кимсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Рустамов, Азиз Ашуров, Филип Райевац, Шоҳруҳ Холматов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика