Ўртоқлик учрашуви. Қатар 2015 йилдан буён юта олмаётган Лихтенштейнга мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
15 дек 2017, 10:22
Кеча Қатар терма жамоаси ўз майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Доҳадаги "Ҳамад бин Халифа" стадионида ўтган ўйинда Лихтенштейн 2:1 ҳисобида зафар қучди. Эътиборлиси баҳснинг 80-дақиқасида меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишганди. Маълумот учун, Лихтенштейн терма жамоаси бунга қадар сўнгги бор 2015 йил март ойида ғолиб бўлганди. Ўшанда жамоа Сан-Маринони ўртоқлик учрашувида мағлуб этганди.

Ўртоқлик учрашуви.

Қатар - Лихтенштейн - 1:2 (1:1).

Голлар:
Аҳмад Ёсир, 6 (1:0). Саланович, 29 (1:1). Польверино, 90 (1:2).

Четлатиш: Квинтананс, 80 (Лихтенштейн).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia