Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
31 мар 2014, 18:09
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мазкур баҳсда Сергей Лушан бошқарувидаги ёшлар терма жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумки, 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамизни шу пайтгача Алексей Евстафеев бошқараётган эди, бироқ мураббий ўз илотимосига кўра ишдан бўшади ва ўрнига Сергей Лушан тайинланди. Бу жамоа шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Бугунги ўйинда голларни “Машъал” ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан “Бунёдкор” ўйинчиси Достон Ҳамдамов киритди. Шу билан ёшларнинг пойтахтдаги йиғини якунига етди.

Х.Холиқов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia