UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  0 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  2 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  53 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  4 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U16 - Польша U16 - 0:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U16 - Польша U16 - 0:1

Бугун Ўзбекистон ва Польша ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин олиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 15 апрель санасида Польша U16 терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси ушбу ўйинда кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 75-дақиқасида киритилди. Ҳимоячилардан бири тўпни дарвозабон Жасурбек Умрзоқовга узатди. Тўп учун курашга кирган Польша ўсмирлари ҳужумчиси Каспер Велниакни алдаб ўтимоқчи бўлган дарвозабон хатога йўл қўйди ва рақиб футболчиси қийинчиликсиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни йиғинга кирган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 апрель куни Польша U16 терма жамоасига қарши Тошкентдаги биринчи назорат учрашувини ўтказганди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви

15.04. 2016, “Жар” стадиони, Тошкент.


Ўзбекистон U-16 – Польша U-16 0:1

Гол
:  Каспер Велниак (75)

Ўзбекистон U16: Жасурбек Умрзоқов, Ихтиёр Холдоров, Абубакир Мўйдинов, Остон Ўрунов, Расул Йўлдошев, Асадбек Собиржонов, Шуҳрат Неъматов, Иброҳим Ғанихонов, Ислом Каримов, Абдуғани Камолов.

Захира: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадали Номозов, Шоҳзамон Хайруллаев, Ғайрат Азизхўжаев, Абдунозир Абдураҳмонов, Дониёр Абдуманнонов, Оҳун Сайфуддинов, Абдуқодир Парпиев, Ҳумоюн Абдусатторов, Баҳром Соатов.

Польша U16: Павел Сокол, Каспер Табис, Симон Залевски, Каспер Ласкош, Матеуш Скрзипчак, Марсел Стефанек,  Прземишлав Баргиел, Каспер Велниак, Хуберт Собол, Михал Скораш, Себастьян Валукиевич.

Захира: Бартош Мрозек, Марцин Грабовски, Матуеш Прасзеник,  Жавиб Кивор, Блазей Старзиски, Тимотеуш Клюпш, Бартломей Кукулович.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика