Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" - "Истиқлол" 1:0

Narzulla Saydullayev
22 янв 2016
Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтган баҳсда Андрей Фёдоров бошчилигидаги "Нефтчи" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда Мурод Бобожонов "Истиқлол" дарвозасига гол урди.


"Нефтчи" - "Истиқлол" 1:0

Гол: Мурод Бобожонов.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Дилёр Эрматов, Шукурали Пўлатов, Алишер Саматов, Муҳсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Аббос Махсталиев, Мурод Бобожонов, Сардор Эминов, Мансур Саидов.

Захирадан тушганлар: Сергей Смородин, Илҳом Бойдадаев, Ҳусниддин Ғофуров, Умид Қодиров, Отабек Исроилов, Шерзод Ҳакимов, Бобур Фарҳодов, Аббос Абдулхақов,


Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров шогирдлари 27 январга қадар Тошкентда шуғулланишади. Шундан сўнг жамоа Фарғонага қайтади ҳамда ой сўнггида старт оладиган вилоят “Ҳоким кубоги” турнирида иштирок этади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia