UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" - "Обод" 5:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" - "Обод" 5:0

Бугун, 10 май куни "Локомотив" асосий таркиби Ўзбекистон биринчи лигаси вакили бўлган Тошкентнинг "Обод" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Тошекнт Темир Йўл Муҳандислари Институти футбол майдонида бўлиб ўтиган ушбу назорат ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари рақибларидан тажриба ва маҳорат борасида анча устунроқ эканини намойиш этиб берди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ тўп назорати ва ҳужумкорликка эътибор қаратган "темирйўлчилар" бир неча хавфли ҳужумлврни амалга оширди. Шулардан биридан кейин, ўйиннинг 5-дақиқасида ҳисоб очилди. Голга Вячеслав Шевченко муаллифлик қилди.

30-дақиқа Иброҳим Раҳимов ўнг қанотдан олдинга борди ва ерлатиб кучли зарб билан жарима майдонига йўлланган тўп, рақиб футболчиларидан бирининг оёғига тегиб, дарвоза тўридан ўрин олди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.

Танаффусдан кейин "Локомотив" яна 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввалига Кожокар ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келган бўлса, кейинроқ икки ҳимоячи - Евгений Гоголь ҳамда Илҳом Суюновлар биттадан гол киритиб, якуний ҳисоб 5:0 бўлишини таъминлаб беришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика