UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" - "Машъал" 1:4 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" - "Машъал" 1:4

Бугун "Локомотив" ва "Машъал" клублари Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

8-дақиқада Шоҳруҳ Достонов ҳисобни очди. Ҳимоячилардан осонлик билан қочиб кетган ёш футболчи "Локо" дарвозасини ишғол қилди - 0:1.

10-дақиқада "Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳимоячилардан ўтиб тўпни Достоновга ташлаб берди. Достонов дублини расмийлаштирди - 0:2.

Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим бошида Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни йириклаштирди - 0:3. Орадан кўп ўтмай Санжар Шоаҳмедов "Локомотив" сафидаги илк голини урди - 1:3.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Аслиддин Абдиев якуний ҳисобни ўрнатди - 1:4.

Шу тариқа, "Машъал" назорат баҳсида "Локомотив"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди.


"Локомотив" - "Машъал"  1:4
Голлар:
0-1 Шоҳруҳ Достонов (10), 0-2 Шоҳруҳ Достонов (12), 0-3 Ҳумоюн Муртозаев (50), 1-3 Санжар Шоаҳмедов (65), 1-4 Аслиддин Абдиев (87)

"Локомотив": Алишер Аҳмедов, Артём Филипосян, Жавлон Гусейнов, Салим Мустафоев, Иброҳим Раҳимов, Саҳоб Жўраев, Музаффар Умрзоқов, Нурбек Нуриддинов, Санжар Шоаҳмедов, Марат Бикмаев, Серебряков
Захирадан майдонга тушганлар: Мухторов, Икром Алибоев, Алишер Шоғуломов, Абдусатторов, Дониёр Усмонов, Павел Соломин, Жасур Ҳасанов.

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Иқбол Бобохонов, Шерзод Файзиев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Жамшид Хасанов, Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев, Шоҳруҳ Достонов
"Машъал" (2-бўлим): Санжар Қувватов,  Ғиёс Комилов,  Бобур Тўраев, Шоҳжаҳон Қличев, Иқбол Бобохонов,  Қаҳрамон Баҳодиров, Сирожиддин Аллаев,  Ихтиёр Тошпўлатов,  Холмурод Холмуродов,  Аслиддин Абдиев, Дурбек Камолов,
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Ҳусан Олимжонов, Мақсуд Маҳмудов, Турсунмурод Ҳамдамов, Ҳумоюн Муртозаев, Шаҳзод Шайманов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика