UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  4 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  4 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   4 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  7 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  17 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди” Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди”

Ўзбекистон биринчилигининг 10-турида “Ғаллаорол” жамоасига қарши (1:1) учрашувдан сўнг “Цементчи” футболчиларига 3 кунлик таътил берилган эди.

Жамоа аъзолари 18 май куни Қувасойдаги қароргохида йиғилишиб навбатдаги “Хотира-79” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик машғулотларини бошлади.

Жамоа аъзолари навбатдаги тур учрашувларига пухта таёргарлик кўриш мақсадида Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ушбу учрашувда барча футболчиларни яна бир карра кўздан кечириб олдилар. Учрашув ўртоқлик бўлишига қарамай кескин ва курашларга бой тарзда ўтди. Мураббийларимиз биринчи бўлимда тажрибали футболчиларни майдонга тушурди, аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Шиддатли ўтган биринчи бўлимдаги энг хавфли вазиятлардан бирида Даврон Исоқов тепган тўп дарвоза тўсинига теккан бўлса яна бир вазиятда “Нефтчи” дарвозасига белгиланган пенальтини тажрибали Анвар Рахимов голга айлантира олмади. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони яхши ўйнади ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса жамоамиз мураббийлари майдонга ушбу мавсумда ўйин амалиётига анча камроқ эга бўлаётган футболчилардан иборат таркибни майдонга тушурди. Айтиш мумкунки иккинчи бўлимда тушурилган таркибнинг хатти-ҳарактлари ўйин суратини янада кўтаритб юборди.

Учрашувнинг 76 дақиқасида “Цементчи”нинг  ёш ярим ҳимоячиси Файзулло Жуманқўзиевни рақибларнинг икки ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида қўпол тарзда тўхтатиб қолишди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Рахматилло Мелибоев “Нефтчи” дарвозасини аниқ нишонга олди ва учрашувда ҳисоб очилди. 1:0

Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас ўйиннинг 86 дақиқасида марказдан ҳужум уюштирган яна ўша Файзулло Жуманқўзиев икки ҳимоячи орасидан тўпни чапроқдан кириб келаётган Шохжаҳон Аббосовга қулай тарзда етказиб берди. Аббосов эса тўпни кучли зарба билан “Нефтчи” дарвозасининг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. “Цементчи” - “Нефтчи” 2:0. Назорат учрашув шу тариқа қувасойликларнинг устунлиги билан якунланди.

20 май. Назорат учрашуви

“Цементчи”-“Нефтчи” 2:0

Голлар; Рахматилло Мелибоев (76 пен), Шохжахон Аббосов (86)

“Цементчи”нинг биринчи бўлимдаги таркиби: Илхом Жуманов, Зокир Нурматов, Умид Мадмусаев, Маруф Зокиржонов, Анвар Рахимов, Сардор Сотволдиев, Рахматилло Мелибоев, Отабек Ахмаджонов, Элёр Мамасолиев, Даврон Исоқов Даврон Маматов.

“Цементчи”нинг иккинчи бўлимдаги таркиби: Дилмурод Мамаюсупов, Рахматилла Мирзаахмадов, Машхур Ғуломов, Нодир Ибрагимов, Зокир Нурматов, Санжар Зокиров, Маматвали Нуриддинов, Сирожжон Тошпўлатов (Рахматилло Мелибоев), Файзулло Жуманқўзиев, Аббос Жумакулов, Шохжахон Аббосов

“Цементчи” Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг навбатдаги 11-тур учрашувини  сафарда 25 май санасида, Уйчи туманининг  “Хотира-79” жамоасига қарши ўтказади.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика