

Ўйинда Австралия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мартин Бойл терма жамоадаги дебют учрашувида дублга эришди. Яна бир голни Меттью Леки ливанликлар дарвозасига урди. Бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Бугунги учрашув Тим Кэйхилл учун Австралия терма жамоаси сафидаги энг сўнгги баҳс бўлди. У охирги 5 дақиқага майдонга тушди.
Австралия - Ливан 3:0
Голлар: Мартин Бойл - 19', Мартин Бойл - 41', Мэттью Леки - 68'







