

Бундан бир неча дақиқа аввал якунланган учрашувда саудиялик футболчилар Болгария терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Ўйинда европаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ягона гол 81-дақиқада Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Ивелин Попов томонидан киритилди. 83-дақиқада ҳимоячи Мансур Ал-Харби қизил карточка сабаб майдонни тарк этган.
Маълумот учун, Эдгардо Бауза бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси 8 ноябрь куни Латвияни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. 10 ноябрда эса Португалияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.




