UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  2 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

“Орол”да янгиликлар бисёр… Янгиликлар

“Орол”да янгиликлар бисёр…

Мамлакатимиз футбол чемпионатларида (олий ҳамда биринчи лига) Қорақалпоғистон Республикасининг шарафини ҳимоя қилувчи фақатгина битта жамоа, “Орол ФК” борлиги ҳаммамизга маълум.
Аммо жамоанинг молиявий аҳволига сўнги йилларда ҳавас қилиб бўлмай қолди. Эндиги мавсумга жамоа қай даражада тайёргарлик кўраётганлиги борасида қизиқдик ва жамоа расмийлари билан боғланишга муваффақ бўлдик.

Жамоа бу мавсумда ҳам биринчи лигада Қорақалпоғистон Республикаси номидан иштирок этади ва албатта Қорақалпоғистон Республикаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга интилади.

Клубга келди-кетдилар борасида хозирча аниқлик киритилмаган. Лекин шуниси маълумки, жамоа кўригида бир қатор футболчилар бор. Хозирда жамоанинг бир қатор футболчилари олий лиганинг кўплаб жамоалари кўригида бўлса, бошқалари Қорақалпоғистон биринчилигида иштирок этишмоқда.

Жамоанинг келгуси режалари билан ўртоқлашганимизда, яқин кунларда Тошкентга сафар қилиниб, ПФЛ кубогида иштирок этиб қайтишни режа қилинганлиги ҳақида айтишди.

Жамоадаги келгуси янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Иброҳимжон Солихонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика