Ўринбоев "Брентфорд"нинг асосий жамоаси билан шуғулланмоқда, у эртага жамоа билан "Ман Сити"га қарши ўйинга боради
04 фев 2024 19:08
Янгиликлар
Ўринбоев "Брентфорд"нинг асосий жамоаси билан шуғулланмоқда, у эртага жамоа билан "Ман Сити"га қарши ўйинга боради
"Брентфорд" эртага АПЛ 23-тур доирасида ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
Бир неча кун олдин "Брентфорд"га ўтган ўзбекистонлик ўйинчи Муҳаммадали Ўринбоев айни дамда асосий жамоа билан машғулотлар олиб бормоқда.
Ўринбоевнинг сайтимизга маълум қилишича, у 10 кун давомида мураббий билан якка машғулотларни ўтаган, ундан кейин икки кун B жамоасида бўлган, сўнгра асосий жамоа билан биргаликда эртага бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрган.
Қайд этиш керакки, футболчининг ҳаракатлари "Брентфорд" мураббийлар штабига маъқул келган. Футболчи эртага "Манчестер Сити" билан ўйинни стадиондан кузатади.





Ўхшаш янгиликлар
21:50
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди 95
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар