UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  5 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  38 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421

"Ўрикзор" "пулька" учун курашади ёхуд 2-лигада нима гап? Янгиликлар

"Ўрикзор" "пулька" учун курашади ёхуд 2-лигада нима гап?

Тошкент шаҳар иккинчи лигасида бу йил жами 30та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашга киришган эди.

Айни пайтда иккинчи лиганинг ҳал қилувчи босқичи ҳам етиб келди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни қўлга киритган 8та жамоа сараланган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Булар: "Ўрикзор", СКИФ, "Пахтакор-1", "Локомотив БФК", "Пахтакор-2", "Бунёдкор-А", "Трамвайчи" ва "Намуна" жамоаларидир. 

Регламентга кўра, финал йўлламасини қўлга киритган жамоаларнинг биринчи босқичдаги ўзаро учрашувларда қайд этган ҳисоблари кейинги гуруҳга қўшилади. Шунинг учун аввалги гуруҳда тўқнаш келган клублар чемпионлик учун кечадиган финал жангида ўзаро ўйнамайдилар.

7 тур натижаларига кўра, мусобақа пешқадами СКИФ ҳисобида 5та ўйин натижасидан 11 очко мавжуд. Финал босқичида биринчи ўринни қўлга киритган жамоа ноябрда бўлиб ўтадиган "пулька"да иштирок этади ва у ерда ғолиб бўлган клуб биринчи лига йўлламасини қўлга киритади.




"Бунёдкор", "Локомотив БФК" ва "Пахтакор" жамоаларининг биринчи лигада ҳам ўз фарм-клублари бор. Шунинг учун бу ерда "пулька" учун СКИФ, "Ўрикзор" ва "Намуна" жамоалари куч синашишяпти.

Кеча "Ўрикзор" ва "Намуна" ўртасида кечган муҳим баҳсга ташриф бурдик. 

"Ўрикзор" Ўзбекистон Миллий Университетининг майдонида бўлиб ўтган баҳсда "Намуна"ни қабул қилди.

Ўйнда мезбонлар ташаббусни қўлга олдилар. Аммо гол уриш меҳмонларга насиб этди. Учрашувнинг .. -дақиқасида "Ўрикзор" дарвозабони Маҳаматов рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда учрашув бош ҳаками иккиланмай ўн бир метрлик жарима нуқтасини кўрсатди: пенальти. Биринчи вазиятда дарвозабон сейвни амалга оширди, аммо Файзиев қайтган тўпни қийинчиликсиз бўш қолган дарвозага жойлай олди. Шундан кейин ташаббус "Ўрикзор"га ўтди. Рақиб эса аксар ҳолларда ҳимояланишга ҳаракат қилди. Ҳисоб иккинчи бўлимда тенглашди. Валихонов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи гол муаллифи бўлди.


"Ўрикзор" - "Намуна" 1:1

Голлар: Р.Валихонов - Д.Файзиев

"Ўрикзор": М.Маҳаматов, А.Тохиров, Х.Исломхўжаев, Н.Насриддинов, А.Йўлдошев. Д.Усмонов, У.Мўминов, А.Маҳкамов, Р.Валихонов, Б.Мирсаидов, Ш.Қодиров.

Захира: А.Аминжонов, О.Раҳимов, Ш.Раҳимов, Б.Ғофуров, И.Гайназаров, Ш.Нурматов.

"Намуна": И.Юсуфжонов, О.Файзиев, Т.Саидов, И.Тулкунов, Б.Фарҳодов, Д.Файзиев, Х.Бойматов, А.Абдукаримов, А.Тўлкунов, Т.Ғофуров, Б.Эгамбердиев.

Захира: Н.Ибрагимов, И.Олимов, С.Ғуломов, М.Шарипов, Б.Ғаниев.


Ўйиндан сўнг "Ўрикзор" бош мураббийи Бахтиёр Эргашевнинг ўйин ва мавсумдаги режалари ҳақидаги фикрини тингладик.

- Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин қизиқарли кечди. Таркибимиз асосан 1997 ва 1998 йилларда таваллуд топган футболчилар асосида тузилган. Шу боиси финал босқичида бироз қийинчиликлар бўляпти. Бу шаҳар чемпионати бўлгани учун ёшда чеклов йўқ. Шунинг учун баъзи рақибларимиз сафидаги футболчилар бизникилардан анча ёши катта. Лекин бунинг фойдасини эртага кўришимизга ишонамиз. Йигитлар катталар билан футбол ўйнаб қандай ўйин эканлигини янада яхшироқ ҳис қиладилар. Ҳозирча ишларимиз чакки эмас, 9 очко билан СКИФни таъқиб этяпмиз.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Аввало "пулька" йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, кейин эса биринчи лигага. Буни мавсум кўрсатади, режа эса шундай. Яна бир маълумот, бу йигитлар шаҳар болалар лигасида қатнашадиган жамоамиз ўзагидан тузилган. Омадимиз чопса жорий мавсум ниятимизга эришамиз. 


Кейинги турда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашадилар:

8-тур

"Намуна" - СКИФ

"Пахтакор-1" - "Локомотив БФК"

"Пахтакор-2" - "Бунёдкор-А"

"Трамвайчи" - "Ўрикзор"


Қолдирилган учрашувлар:

1-тур

СКИФ - "Намуна"

"Бунёдкор-А" - "Пахтакор-2"

"Ўрикзор" - "Трамвайчи"

2-тур

"Пахтакор-1" - "Бунёдкор-А"

5-тур

"Пахтакор-1" - "Пахтакор-2"

6-тур

СКИФ - "Пахтакор-2"


ТУРНИР ЖАДВАЛИ
 

№       Жамоа                             У        Ғ            Д            М             Т                О       
1 СКИФ 5 1 2 0 5-2 11
2 Бунёдкор-А 6 2 4 0 8-5 10
3 Намуна 7 2 3 2 14-13 9
4 Ўрикзор 7 2 3 2 14-13 9
5 Лкоомотив БФК 8 2 2 4 14-13 8
6 Пахтакор-1 5 2 1 2 5-10 7
7 Пахтакор-2 5 2 0 3 10-11 6
8 Трамвайчи 7 1 3 2 8-10 6

 
 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика