UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  0 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  37 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари Янгиликлар

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари

Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнири ниҳоясига етди.

Турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022 йилги мавсум Биринчи лигага йўлланма олишини инобатга олсак, учта омадли жамоанинг номи маълум бўлиб улгурди. 
Ярим финалнинг биринчи учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – “Қумқўрғон” ва “Денов” жамоалари ўзаро куч синашишди ва деновликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Биринчи лиганинг дастлабки иштирокчисига айланди. Иккинчи учрашув икки “Дўстлик” жамоаси ўртасида кечди. Аслида биринчи бўлиб тошкентликлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг ярмида олтиариқликлар ҳисобни тенглаштирди. Якунда эса Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси 3:2 ҳисобида ютуққа эришиб, Биринчи лиганинг иккинчи вакили бўлди.
Биринчи лигага учинчи йўлланма “Қумқўрғон” ва Тошкентнинг “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлиши лозим эди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қумқўрғонликлар пойтахтлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди ва Биринчи лиганинг учинчи жамоаси бўлди. 
Шу тариқа, 2022 йилги мавсум Биринчи лигасида “Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумғўрғон” жамоалари иштирок этади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида олтиариқликлар деновликларни йирик 8:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш турнири ғолиблигини қўлга киритишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика