Ориги "Ливерпуль" учун сўнгги 4 ўйинда 4 та гол урди

2 июн 2019, 17:45
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги ЕЧЛ финалида "Тоттенхэм" даврозасига гол урди.

Бу 24 ёшли белгиялик учун сўнгги 4 ўйинда урган 4-голи бўлди. Бунга қадар Ориги 17 ўйинда атиги 3 марта дарвозани ишғол қилганди.

Аввалроқ, Ориги АПЛнинг "Нюкасль"га қарши учрашувида (3:2) ғалаба голи ва Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида "Барселона" дарвозасига иккита гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia