Ориги итальян клуби билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
15 апр 2022, 13:57
"Ливерпуль" форварди Дивок Ориги мавсум сўнггида текинга "Милан"га ўтади.

26 ёшли бельгиялик футболчи "россонери" билан йилига 3,5 млн евро маошлик 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Ориги уч таклифни рад этди - "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ва "Байер"дан.

Ҳужумчи жорий мавсум АПЛ доирасида 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›