Ориги "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйин ҳақида набираларига айтиб бермоқчи

15 апр 2016, 02:50
Европа лигаси чорак финал доирасидаги "Ливерпуль" - "Боруссия" (4:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Дивок Ориги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.


"Бу ўйин ҳақида келажакда болаларимиз ва набираларимизга айтиб берсак бўлади. Шунчаки ғайри-табиий ўйин гувоҳига айландик. Биринчи голни урганимиздан сўнг бу кун биз учун ўзгача бўлишини ҳис этгандик", - дейди Ориги.

Эслатиб ўтамиз, Дортмунд дарвозасига киритган дастлабки голни айнан Ориги урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru