Ориги “бўрилар” аъзосига айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
18 дек 2020, 08:55
Дивокнинг “Ливерпуль”дан кетиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, Дивок Ориги қишки трансферлар вақтида “Ливерпуль”ни тарк этади. 25 ёшли ҳужумчи фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клуби “Вулверхэмптон”да давом эттириши мумкин. “Бўрилар”дан бельгиялик форвард қизиқиш мавжуд.

Ориги жорий мавсум “қизиллар” сафида 7 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Унинг Мерсисайд жамоаси билан амалдаги келишуви 2024 йил 30 июнига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›