UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Ўрган "студент"! ПСВ қандай пул ишлаб топади? Янгиликлар

Ўрган "студент"! ПСВ қандай пул ишлаб топади?

Голландиянинг ПСВ клуби маркетинг менежери Гус Пеннингс Москвадаги “Спорт турларида менежмент” факультети талабалари билан учрашиб, клубнинг тижорий фаолияти тўғрисидаги қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- ПСВнинг мухлислар аудиториясини қанча деб баҳолайсиз?

– Махсус изланишларга кўра, Голландия ва Европада клубимиз ишқибозлари сони 900 минг нафарни ташкил қилади. Бунда биз учун доимо мухлислик қиладиган, натижаларни кузатиб борадиган, жамоа янгиликларини ўқиб борадиган инсонларни назарда тутяпман. Шунингдек, бизга қизиқиш билан қарайдиганлар сони яна 1,5 миллионча бор. Яна ПСВнинг аудиториясига боғлиқ баъзи нарсаларни айтиб беришим мумкин. Ҳар ҳафта телевизор орқали ўйинмизни ўртача 5 миллион одам кузатади. Маълумотлар базамизда 150 минг мухлис номи рўйхатдан ўтказилган. Улардан 90 минги клуб аъзолари саналади ва аъзолик бадалларини тўлашади.

- Улар орасида болалар ва ёшлар кўпми?

– Етарлича. Биз 16 йил олдин болалар учун махсус “Phoxy” клубини очганмиз. Ҳозиргача унга 200 мингдан ортиқ аъзолик кузатилган. Бадал бир йилга 25 еврони ташкил қилади ва уни ота-оналар тўлашади. Клуб ойлик журналига эга ва ҳар йили кўплаб кечаларни ташкил этади. Масалан, “Phoxy Day” деб аталган энг машҳур кунимизда футбол майдонида, стадионда клубнинг янги таваллуд топган аъзоларининг шахсий ва умумий фотосессияси ўтказилади.

Болаларнинг ёшига қараб тадбирларда иштирок этувчилар рўйхати чекланади. Биз туғилганидан бошлаб 14 ёшгача бўлган болаларни аъзо қилиб оламиз. Албатта, турли ёшдагиларнинг қизиқиш доираси ҳар хил бўлади. Ёши кичикларда тадбирдаги ўйинлар, унда фаоллик қилиш ва маскот билан мулоқот ҳам катта таассурот қолдиради. Каттароқ ёшлилар учун футболнинг ўзи муҳимроқ саналади. Жамоа билан мулоқот, дастхатлар олиш, суратга тушиш каби. Шу сабабли уларга имкон борича тез-тез бундай имкониятни тақдим қилишга интиламиз.



- Болалар билан ишлашга катта эътибор берилар экан. Улар катта бўлгач ҳам ПСВ мухлисларига айланадими?

– Ҳа, бундай статистика бор ва биз ундан тўлиқ қониқамиз. 90 фоиз ҳолатда “Phoxy Club” аъзолари ПСВга мухлислик қилишда давом этишади. 46 фоиздан ортиғи абонементлар соҳибига айланади. 44 фоиз иштирокчи ўйинларга чипталарни мунтазам харид қилади. 72 фоиз атрофида клуб янгиликларини кузатиб боришади. 67 фоиз болалар кейинчалик клубимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлишади. Яна уларнинг камида ярми ПСВ атрибуткаларини сотиб олишади.

- Ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ҳақида айтсангиз. Бу борада ПСВни бошқа клублардан ажратиб турадиган бирор жиҳат борми?

– Биз ижтимоий тармоқларга имкон борича бошқа мавзуларни жойлаштиришга уринамиз. У ерда расмий сайтда чиққан нарсалар такрорланмайди. У эксклюзив. Биздан бошқа жойда бундай нарсани кўрмайсиз. Бу зерикарли расмий шарҳ ёки барча ОАВда чиқадиган протокол карточкаси эмас.Масалан, Депайнинг “Динамо” билан ўйин танаффусида кийиниш хонасида массаж столидаги сурати. Ёки Москвада бошқа футболчиларнинг ўзини суратга олган расмларни берамиз. Бу биринчи жиҳатимиз.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқларни мониторинг воситаси сифатида ишлатишга ҳаракат қиламиз. Мулоқот воситаси, мухлислар билан алоқа, уларнинг ижобий ва салбий реакцияларини кузатиб бориш учун бу муҳим. “Twitter”даги саҳифамиздан мисол келтираман: бизда у иккита – бири анъанавий, расмий хабарларни бериш бориш учун. Иккинчиси эса “PSV Fan Desk” деб аталади. Уни яқинда очдик. Унда ишқибозларнинг саволларига жавоб беришга интиламиз. Чунки клуб расмий саҳифасини савол-жавоблар билан банд қилиш керак эмас. Уларнинг эътирозларини ҳам билиб борамиз. Бу қулай ва мухлисларни янада қизиқтиришга ёрдам бермоқда. Ишқибозлар қизиқиб, мухлислик қилишни бошлашади ёки нимададир биздан хафа бўлганларни ортга қайтариш имконияти юзага келади.

Бир сафар шундай бўлган: твиттер орқали мухлисларни жамоанинг очиқ машғулотига таклиф этганмиз. Ва мухлислар учун очилган саҳифадан бир ишқибоз шундай жавоб берди: “Ҳеч қачон у ерга бормайман, чунки Жеффри Брума жуда кибрли инсон. Ўтган сафар шундай машғулотдан кейин унинг олдига дастхат сўраб борсам, у мен тарафга қараб ҳам қўймади”. Сўнг биз узоқ баҳслашдик – ушбу хабарга жавоб ёзиш-ёзмаслик борасида. Кўпчилик бундай қилиш керак эмас деб айтди, лекин мен у бизга буни ёзган экан, демак бефарқ эмаслиги ҳақида гапирдим. Охири унга жавоб ёздик. Унга ўтган сафарги воқеа учун афсусда эканимиз ва унинг таассуротини яхши тарафга ўзгартиришимиз ҳақида хабар ёздик. У эса бизга қандай жавоб берганини биласизми? Машғулотга келиши ва уни эшитганимиз учун миннатдорчилиги изҳор қилди.

Ижтимоий тармоқларга оид яна бир маслаҳатни сизларга айтишим мумкин. Агар футбол клубида ишласангиз ва тармоқлар саҳифасини юритиб борсангиз, улар сизнинг услубингизда безатилган бўлиши зарур – клуб ранглари, рамзи ва бошқа расмлар кенг жой эгаллаши лозим. Бу мухлисларга жуда маъқул келади. Маълумотга кўра, улар бундай безатилган саҳифаларга оддий безатилганидан кўра 4 баравар кўпроқ ташриф буюришади.



ПСВ биронта мухлисини назардан четда қолдирмайди. Бунга сурат орқали ҳам баҳо беришингиз мумкин.

- Мухлислар билан ишлашда мобил алоқа дастурларидан фойдаланасизми? Шундай тақдирда фойдалнувчилар қандай имкониятларга эга бўлишади?

– Ҳа, фойдаланамиз. Айни пайтда ўйин пайтида стадионда бўлган ишқибозларга мўлжалланган махсус дастурни ишга туширяпмиз. Стадион ичида бўлганлар учун у текин бўлади, ташқаридагилар учун эса пулли. Учрашувга келганлар жамоа таркиби тўғрисида маълумот олишади. Бу ҳақида маълумотни шахсан Филипп Коку айтиб беради. Голлар ва хавфли вазиятлар такрорий лавҳа билан намойиш этилади. Кийиниш хоналари ва майдонга чиқиб келиш эфирга узатилади. Дастур ёрдамида ўйиннинг энг яхши футболчисига овоз бериш мумкин. Шунингдек,танаффус пайтида қўйиладиган қўшиқлар учун овоз бериш имконияти мавжуд.

Келажакда дастур ёрдамида стадион буфетларида таом ва ичимликларга буюртма бериб, тўловни амалга ошириш имкониятини тақдим этишни ўйлаяпмиз. Бунда мухлислар трибунадаги ўриндиқларини тарк этишмайди. Буюртма қилади, тўлайди ва танаффусда буфет олдига бориб, ўз нарсаларини олиб кетишлари мумкин бўлади. Бу навбатни камайтириб, таомлар ва ичимликлардан тушадиган пулни кўпайтиришига умид қиляпмиз.

Албатта, буни ишга тушириш учун стадион бўйлаб юқори тезликка эга интернетга эга бўлишимиз даркор. Бу 1,7 миллион еврога тушади. Ҳозир эса стадион бўйича “Wi-Fi” интернети текин ва аренага жами 600 дона алоқани таъминловчи роутерлар ўрнатилган. 6 август куни биринчи  марта “Бреда” билан учрашувда алоқа сифатини текшириб кўрдик. Ўшанда стадионга 30 минг мухлис келди ва улардан 16 минг нафари интернетдан фойдаланди.

Тўғри, маълум вақтдан кейин барча бундан рози эмаслигини билиб олдик. Баъзи ишқибозларнинг фикрича, бу футбол руҳиятини йўқ қилади. Стадионда одамлар жамоани қўллаш ўрнига гаджетларида ишлаш билан банд бўлишлари мумкин. Ва яна бир эътирозни қабул қилдик. Қиммат футболчиларни сотиб олишга пул етарли эмас, лекин қиммат интернетни ҳамёнингиз кўтарди деган маънода. Кейин биз интернет учун пулни клуб бюджетидан эмас, балки “UBC Media”компанияси билан ҳомийлик шартномаси орқали ишлатганимизни тушунтириб ўтдик. Шартномада фақат шу мақсадда пулдан фойдаланишимиз мумкин эди. Қолаверса, ўша пулга барибир ўйинчи сотиб ололмасдик. Умуман олганда, вазиятни юмшатиш насиб қилди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Стадионда норозиларни кўрмаяпмиз.

- ПСВда маркетинг бўлими ҳомийлар билан ишлашга жалб қилинадими?

– Албатта, ҳомийлар футболга келиб, вип ўриндиқда ўтириб, пиво ичиш учунгина пул тўлашмайди, буни биласиз. Улар маҳсулот ва хизматларини реклама қилиш учун пул тўлашади. Мухлисларимиз уларнинг мижозларига айланишига умид қилишади. Рекламани таъминлаб беришимиз шарт, уларнинг ишончларини оқлаш учун ҳам. Буни қай тариқа амалга оширамиз? Биз ғоялар ўйлаб чиқамиз, бирор ҳомий билан ҳамкорлик имкониятини ўртага ташлаймиз. Ҳамкорликда клуб ёки футболчилар имижидан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот етказамиз. Бу лойиҳаларни ҳомийлар билан келишган ҳолда уни амалга оширишда иштирок этамиз.

ПСВнинг 100 йиллик юбилейи 2013 йил ўтказилди. Ўшанда “Facebook”да мухлислар ўртасида сўровнома ташкил қилдик. Улар клуб тарихида энг яхши 6 жамоани аниқлаб беришни таклиф этдик. Унинг якунига кўра, ҳомийларимиздан бири “Bavaria” олти идишда махсус ўша жамоалар дизайни акс этган пиволарни ишлаб чиқарди. Бу акция муваффақиятли чиқди. Ҳамкоримиз бундан тўлиқ қониқиш ҳосил қилди. Уларнинг айтишича, унинг ёрдамида ПСВ ишқибозлари ўртасида компания маҳсулотлари сотуви бир неча бараварга ошган.

Ёки бошқа бир ҳомийимиз “Mandemakers Keukens” - ошхона мебеллари ишлаб чиқарадиган компания билан боғлиқ ҳолатни айтиб ўтаман. Улар билан ҳамкорликда ойда бир марта телекўрсатув тайёрлаймиз. Дастурни клубимизнинг “YouTube”даги каналида томоша қилса бўлади. Икки нафар футболчимиз ёқтирган таомларини тайёрлашади. Студияга таклиф этилган мухлислар эса кимнинг таоми мазалироқ чиққанини айтиб беришади. Албатта, ушбу кўрсатув “Mandemakers” тайёрлаган студияда тайёрланади. Футболчилар унинг жиҳозлари ва махсус кийимидан фойдаланишади.

Ишқибозларимиз орасида ушбу кўрсатув жуда машҳур. Унда тайёрланган таомлар рецептини учрашув дастурларида чоп этамиз. Мухлислар кўпинча учрашув дастурининг ўзини стадионда қолдиришади, лекин айнан рецепт берилган саҳифани йиртиб олиб, ўзлари билан олиб кетишади. Ҳомийимиз олган фойдани гапирадиган бўлсак, улар ҳам худди “Bavaria” каби бундан мамнун бўлишди. Савдо ўсди ва бренд машҳурлашди. Мухлисларимизнинг 36 фоизи “Mandemakers Keukens” компанияси ва унинг клубимиз билан ҳамкорлигидан хабардорлар.

Яқинда титул ҳомийимиз “Philips” компанияси учун тайёрлаган ролигимизни ҳам ёдга олсам бўлади. Асосий ғоя бу компания ишлаб чиқараётган янги ошхона мультипечини реклама қилиб беришимиз лозим эди. Бир неча футболчиларимиз унда иштирок этишди. Шартнома бандида уларнинг тасвирга олиш жараёнида қатнашиши кўрсатилган.

Сюжетда улар ошхонада ўтиради ва ошпаз уларга парҳезли таом беради. Ўйинчилар бунга жавобан яхшироқ овқат борлиги ҳақтда сўрашади. Якунда уларга ўша муллтипечда тайёрланган картошкали фри келтирилади. Шу пайт ошхонага мураббий кириб қолади ва футболчилар дарҳол фрини беркитишади. Чунки уларга буни истеъмол қилиш зарарли. Лекин мураббий ошхонада ўтириб, ошпаз билан биргаликда фри ейишга тушади. Футболчилар ўша печда тайёрланган таомнинг фойдали эканлигини билишмасди. Сюжетнинг маъноси шундай эди. Бу роликни биринчи ҳафтанинг ўзида “YouTube”да миллиондан ортиқ томошабин кўрди.

Яна бир тижорий бўлмаган акция ҳақида гапириб бераман. У ижтироий кўринишда эди. “Tzorg” фирмаси билан футболда фристайлер кўрсатадиган Генк Якобс иштирокида ролик суратга олдик. 25 ёшли йигитни қария кўринишида футбол ўйинларидан бирига туширдик. Одамлар қари инсоннинг тўп билан ажойиб муомала қилишини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлашганини кўриш зарур эди. Биринчи ҳафтадаёқ уни 256 минг томошабин кўрди. У ерда шиор “Қариялар сизлар ўйлагандан кўпроқ нарсага қодир” эди. “Tzorg” раҳбари бизга шахсан раҳмат айтди. У компания фаолияти бунчалик эътибор тортишини ўйлаб ҳам кўрмаган экан.



- Ҳозир жаҳонда етакчи клублар мухлислар билан ишлашда “CRM” тизимлардан фойдаланишяпти. Сизларда бу борада иш қандай?

– Биз ҳам бундан четда ҳисобланмаймиз. Мен мухлислар базаси ҳақида гапириб ўтдим. Ҳозир унда 150 минг ишқибоз маълумотлари сақланади. Бу сайтимиз орқали рўйхатдан ўтганлар. Уларнинг барчаси тўғрисида махсус файлларимиз мавжуд. Сайт орқали қилинган харидларни билиш туфайли биз янги маҳсулотни тижорий таклиф қилишимиз мумкин. Ушбу тизим туфайли таклифни манзилга юбориш имконияти мавжуд.

Агар аниқ бир мухлис келаси ўйинга чипта сотиб олмаган бўлса, тизим уни сайтимизга кириши биланоқ чипта сотиб олиш таклифи билан кутиб олади. Агар чипта сотиб олган бўлса-ю, абонементи бўлмаса, унда шундай таклиф акс этади. Агар жамоанинг янги либосини харид қилмаган бўлса, унга шу харидни амалга ошириш таклиф қилинади. Ва тизим шундай ишлашда давом этади.

Тизим мухлисларни билишдан ташқари, бизга турли акцияларни ташкил қилиш, айтайлик, клуб ва мухлислар ўртасида алоқани яхшилашга хизмат қилади. Масалан, 2013 йил махсум сюжет ишладик. Унда футболчи ва мураббийлар мухлисларга Рождествога қандай совға тайёрлаш ҳақида суҳбатлашади. Кўп таклифлар орасидан уларни алоҳида табриклаб чиқиш кўп овоз олади. Видеони сайтга жойлаб, тизимга буни жойлаб қўйдик. Асосий янгилик шунда эдики, бирор мухлис видеони кўришни бошлаши билан тизим уни “таниб”, шу ондаёқ ўша мухлиснинг уй телефонига қўнғироқ бўлади. Унда эса ишқибоз Филипп Кокунинг байрам муносабати билан ёзилган табригини эшитади.

Шу йўл билан 60 минг мухлис табрикланди. Бу акцияни Голландиянинг етакчи газеталари ёритишди ва биз ОАВдан ҳам ўзига яраша олқишлар олдик.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика