“Ордабаси” ғолиб бўлди, Гейнрих 75 дақиқа ўйнади
27 окт 2015 11:46
Янгиликлар
“Ордабаси” ғолиб бўлди, Гейнрих 75 дақиқа ўйнади
Қозоғистон Премьер-лигасининг 30-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп тепаётган Чимкентнинг “Ордабаси” клуби “Иртиш” клуби меҳмони бўлди.
Учрашувда “Ордабаси” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Александр Гейнрих меҳмонлар сафида 75 дақиқа ўйнади ва жамоадошига ўз ўрнини бўшатиб берди. "Ордабаси" 29 очко билан чемпионлар гуруҳида 4-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 31 октябрь куни ўз майдонида "Атирау"га қарши ўтказади.
"Иртиш" - “Ордабаси” 1:2
Голлар: Ронкатто, 35 - пенальти (1:0). Симчевич, 56 (1:1). Тунгишбаев, 67 (1:2)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар