UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  0 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  3 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  15 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  9

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя Янгиликлар

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя

Куни кеча "Тоттенхэм" ўз майдонида "Брайтон" клубини қабул қилди.

"Тоттенхэм" - "Брайтон" ўйинидан аввал "шпорлар" мухлиси Рой Коннелли твиттердаги ижтимоий саҳифасида қайғули воқеани айтиб берди: "Отам — "Тоттенхэм"га мухлислик қилишимга сабабчи бўлган инсон. 6 ёшимда дадам мени стадионга олиб борган. 16 йил аввал нафақага чиқиб, қишлоққа кўчиб кетди. Янги стадионни эса ҳали келиб кўргани йўқ.

Эртага уни аренага олиб бораман. Эҳтимол, шу учрашув янги стадионда томоша қилган ягона баҳси бўлар... Сабаби унга терминал босқичдаги саратон касаллиги ташҳисини қўйишди. Йигитлар унга ғалабани совға қилишади деб умид қиламан".

"Тоттенхэм" мухлислари твиттерда клубнинг шахсий саҳифасини белгилаб, дўстлари билан улашишди. Постни ўқиганлар сони шу қадар ошиб кетди-ки, натижада хабар 80-йилларда тўп тепган икки лондонлик юлдузга ҳам етиб борди — Грэм Робертс ва Мики Хазард. Улар Ройга твиттер орқали хабар йўллаб, отаси билан қаерда ўтиришини аниқлаштириб олишди. Кейин эса уларнинг ёнига суратга тушиш учун боришди.

"Шпорлар"нинг ашаддий мухлислари Робертс (чапда) ва Хазардни (ўнгда) жуда яхши танийди. Улар 80-йилнинг биринчи ярмида тўп тепган — "Тоттенхэм"нинг энг гуллаган даври. Ўшанда лондонликлар кетма-кет икки маротаба Англия Кубоги финалига чиқишган. Шунингдек, 1984 йил УЕФА Кубогини қўлга киритишган.

Жамоа ҳам Ройнинг отасига хурсандчилик улаша олди — "Тоттенхэм" кўп гол урди, бироқ ярмини ҳисобга олишмади. Аммо "Брайтон"га қарши баҳсда ғалабага эришиш учун 2та гол уларга етарли бўлди.

"Ижтимоий тармоқларнинг кучи ақлбовар қилмас даражада юқори: кеча ёзган оддий твитим отамга бир умрга татигулик кунни совға қилди. "Тоттенхэм"нинг икки афсонаси Грэм Робертс ва Мики Хазардга катта раҳмат! Бу кунни асосий ва эсда қоларли ўтказиш учун берган ёрдамингиз учун ташаккур. Кейн ва Деле сизларга эса ғалаба учун алоҳида миннатдорчилик билдираман", — деб ёзди ўйиндан сўнг Рой Коннелли.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика