"Оқ-тепа": Тойлоқов кетди, энди “Бунёдкор-2” билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
6 авг 2015, 18:58
Жамоамиз мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тарзда ҳозирлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни кузатишда давом этишмоқда. Маълум муддат йиғинда қатнашган Омад Тойлоқовга жавоб берилди. Режага кўра, жамоамиз 9 август куни “Бунёдкор-2” билан синов-назорат учрашувини ўтказади. Ўйин “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айтиш керак, жамоамиз аъзолари куни кеча Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.


 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz