UZ

Сўнгги янгиликлар

04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  1 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  7 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  10 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  16

"Оқ-тепа” - “Аланга” учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Оқ-тепа” - “Аланга” учрашувидан кейинги фикрлар

Биринчи лига иккинчи босқич 6-турида “Оқ-тепа” ўз майдонида “Аланга”ни қабул қилиб ғалабага эришди.
“Оқ-тепа” – “Аланга” учрашуви якунлангач майдон эгалари бош мураббийи Александр Токовнинг беллашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Аввалги учрашувларга нисбатан бугун яхшироқ ўйин намойиш қилдик. Айниқса, вазиятлардан фойдаланиш борасида коэффициентимиз ошди. Тўғри, “Аланга” дарвозаси олдида яратилган барча хавфли ҳужумларни голга айлантирганимиз йўқ, аммо олдинги беллашувларда бўлгани сингани ҳаммасини кўкка ҳам совурмадик. Бугунги ғалаба футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги ҳамда иштиёқи эвазига қўлга киритилди деб ҳисоблайман.

“Оқ-тепа” – “Аланга” учрашуви якунлангач меҳмонлар устози Дилшод Андаевнинг беллашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Бугун меҳмонда ғалаба қозониш учун етарли имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Оқибатда мағлубиятга учрадик. Ваҳоланки, бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилгандик.

Шогирдларим сунъий чимда доимий равишда ўйнаб юрмагани боис, майдонга мослашишимиз ҳам бироз қийин кечди. Мағлубиятимизга бу ҳам қайсидир маънода сабаб бўлди. “Оқ-тепа” ўз майдонида унча-бунча рақибга очко бермаслигини билардим, лекин айтишим мумкин, бугун биз мезбонларга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш қилдик. Бироқ ўзимизнинг хатолар сабабли ютқаздик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика