UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  4 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  45 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

“Оқ бўрилар”нинг пойтахтдаги йиғини бошланди Янгиликлар

“Оқ бўрилар”нинг пойтахтдаги йиғини бошланди

Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган ва жорий йилнинг ўзидаёқ олий лигага қайтишни мақсад қилган “Оқ бўрилар” жамоаси 25 январдан эътиборан машғулотларни пойтахтда давом эттиришмоқда.
Бу Мухтор Қурбонов жамоаси учун тайёргарликнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Бунга қадар “Шўртан” футболчилари Ғузордаги ўз қароргоҳларида машғулот ўтказишди. Эндиги жараёнлар Тошкентга кўчди.

Жамоа 7 февралга қадар тайёргарликни давом эттиради. Бу орада “Пахтакор” (28 январь), “Бухоро” (30 январь), “Локомотив” (2 февраль), “Металлург” (5 февраль) ва “Сўғдиёна” (7 февраль) каби жамоалар билан синов-назорат учрашувлари ўтказилади. Шундан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Кейинги босқич машғулотлар ҳам 11 февралдан бошлаб Тошкентда давом эттирилади.  

"Шўртан" клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика