UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  0 10:42Неймарнинг келажаги маълум  0 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  15 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9

"Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман". Марадонанинг энг машҳур иқтибослари Янгиликлар

"Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман". Марадонанинг энг машҳур иқтибослари

Теглар :  Диего Марадона
Афсонадан иқтибослар.

Роббим ўзига ёрдам берганни қўллайди.

Мен тез-тез ўзимни худди «Какку уясидан қочиш» фильмидаги Жек Николсондек ҳис қиламан.

Одамлар Бэкхемга ўхшаган юзлаб болалар учинчи дунёнинг чанг кўчаларидаги майдонларда копток тепиб юрганларини ҳатто билишмайди ҳам.

Мен таг-томирим билан аргентиналикман. Ўз ватанимда ҳаёт билан видолашишни хоҳлайман.

Мен сиёсатчилардан шубҳасиз устунман: улар омма одамлари, мен эса машҳурман.

Ўғридан ўғрилаган ҳар қандай одам афв этилишга лойиқдир.

Агар иш оила шаънини ҳимоя қилишгача етиб борса, мен бен Ладен каби дунёдаги энг ёмон инсонга айланаман.

Одамлар қачон Марадона қувонч ишлаб чиқарадиган машина эмаслигини тушуниб етишар экан-а.

Мен хотинимга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман. Аммо бундай ҳолат рўй берганда, буни ҳеч қачон тан олмаган бўлардим.

Қўпол ҳазил — мана мен нимага ҳаракат қиламан.

Мен ёки Пеле яхшими, дея баҳслашиш мантиқсизликдир. Барибир исталган одам мени яхши деб айтади.

Коптокни ёришдан қўрқманг.

Менинг исмим — кўпчилик ўйлаганчалик оғир юк эмас.

Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман.

Ҳаётимдаги энг муҳим воқеа — қизларимни катта бўлишини кўра олмаганман. Бунга наркотиклар сабаб. Шунинг учун ўзимни ҳеч қачон кечира олмайман.

Менинг қонуний туғилган фарзандларим — Дальма ва Жанина. Қолганлари эса менинг пулларим ва хатоларим маҳсулидир.

Қизларим учун қаҳрамонман, менга шунинг ўзи етарли.

Агар қизларимнинг эрлари уларни бир марта бўлса ҳам йиғлатса, уларнинг ҳар бири билан бахтсиз ҳодиса рўй бериши аниқ.

Ўзим даволанган руҳий касалликлар шифохонасида бири ўзини Наполеон деб, бошқаси Сан-Мартин (Аргентинанинг Испаниядан озод қилиш йўлида кураш олиб борган қаҳрамон) деб ҳисобларди. Лекин ҳеч ким мен Марадона эканлигимга ишонмасди.

Футбол лаззатланиш ва шод-хуррамлик ўйини. Ўйинчилар бу ерда стрессни ҳис этмасликлари керак. Тушкунлик — бу бутун умрини иш столи устида ўтказадиганлар учун.

Худо менга яхши ўйин берди. Мана нима учун доим майдонга кириб келаётганимда дуо қиламан. Агар буни қилмасам, унга хиёнат қилган бўламан.

Қачонлардир Фиорто(Буэнос-Айрес яқинидаги шаҳарча)даги уйимнинг томида тешиклар шунчалик кўп бўлардики, ёмғир ташқаридан кўра ичкарида кучлироқ ёғарди.

Мен ўзимда бўлган барча нарсадан воз кечдим. Энди эса шунчаки оилавий ҳаётдан роҳатланмоқчиман.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика