UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Оналарни тинч қўй, "ЮЗЕР"! Янгиликлар

Оналарни тинч қўй, "ЮЗЕР"!

Бугун муборак кун, муборак ой остонасидамиз. Мен Рамазон ойини икки карра яхши кўраман, сабаби айнан шу ойда ҳеч бўлмаса тилини тияди айрим "юзерлар". Шу ойни ҳурмат қилмайдиганлари ҳам бор...

Футбол... Нима у? Битта тўп ортидан яралган спортнинг оддийгина бир тури. Хобби, касб... Ундан уёғига тортмайдиган, шунчаки вақт ўтказиш учун томоша қилиб, асабни бузишга арзимайдиган спортнинг бир тури холос аслида! Бу гапим футболчи ва мураббийларга тегишли эмас. Улар учун бу касб ва унинг машаққатини жуда яхши биламан, ўзим клуб очиб уни ҳис ҳам қилдим. Осон эмас футболчи бўлиб етишиш. Шу футболчи бўлганларга раҳмат айтаман керак бўлса. Лекин нима учун Сиз ажнабий бўлган "Барса" ва "Реал" учун қон тўкишга тайёр бўлиб, ибодатда бўлган ўзганинг онасини ҚЎЛИНГДАН келмайдиган ишни қиламан деб "коммент" қолдирасан? Қила оласанми ўша ишни? Бировни онаси бир бало қилишдан олдин, сени 9 ой қорнида сақлаб юриб қийналиб дунёга келтирган онангни кўз олдинга келтир! Сен бировни онасини қилмоқчи бўлган ишингни, ўз онангни деб жавоб бераётган жавобни олиш ёқаяптими? Аллақачон жони узилиб, қабрда ётган оналарни сўкаётганингни биласанми? Ёки аниқ гапинга жавоб бера оласанми? Қизишиб кетдим-ми? Сенсираб ёзаяпманми? Лекин мен бировни бувиси-ю, онасини ҳақорат қилмаяпман. Оналарингизни тинч қўйинглар барка топкурлар! Она бу, она, тўпга алмашманг оналарни.

"Пахтакор" иштирок этган ўйинда мухлисларнинг жиққа мушт олишиши. Водий жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган учрашувлардаги баъзи куракда турмайдиган гаплар. Эй, инсонмиз-ку, одамлар... "Пахтакор" ҳам, бошқаси ҳам, ҳеч кимни ҳақорат қилишга сабаб бўла олмайди. Ўйин бу. Стадиондаги сўкинишларчи, совет пайтидан қолиб кетган сарқитдан ўзга нарса эмас! Биргина тўпни деб гуноҳларни кўпайтираётганимизни билаяпмизми?  

Аввал ҳам ёзгандим, бугун қайтараман... "Барсачини" тобутини келиб Месси кўтармаганидек, Роналду биронта ўзбекнинг жанозасига келиб дуо қилиб кетмайди, билиб қўйинг! Жонингизни берасиз уларга, ўз ватандошингизни дилини оғритган ҳолда. Футболни кўришни ўрганишимиз керак, маданиятни ўрганайлик. Юртимизда катта ўзгаришлар, қуръон ўртасида чемпионатлар бўлаётган бир пайтда, оналаримизни қўлимиздан келмайдиган иш билан ҳақорат қиламиз. Ўша ишни қилиб ҳам кўргин-чи, бир ерингни узиб осиб қўйишар!

Коллежда ўқиётган "шумтакалар", ҳали Сизларга хоп қовун пишиғи бор катталарга ғўддайишга! Аввал бир икки сўм ишлаб уйингизга тўртта нон олиб киришни ўрганинг, меҳнат қилинг, билим олинг, кейин вақтингиз бўлганида бировни келиб дилини оғритиб кетинг. Ҳали қўлидан бир иш келмай туриб, отасини пулига олган интернет трафигига катта кетишига ўласан киши... Имконият яратилди, ўқиб билим ол. Ватанга фойданг тегсин. Нима кераги бор, илм олишга кетиши керак бўлган вақтни "фанатлик"ка кетказиб? Майли, мухлислик қил, гап йўқ! Лекин ҳеч кимни, ҳеч қачон ҳаққи йўқ оналаримизни ҳақорат қилишга!

Омон бўлинг, хулосани ўзингиз чиқаринг! Оналарингиз ҳаққи-ҳурмати, дил оғритманг!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +315   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика