"Олтин тўп" соҳиблари яна фақат журналистлар томонидан аниқланади

Aslanov Jasurbek
20 сен 2016, 14:14
Франциянинг "France Football" нашри 2016 йилдан "Олтин тўп" тошпириладиган қоидаларни эълон қилди.

Энди овоз бериш жараёнида аввалгидек фақат журналистлар қатнашади. Шу билан бирга, энди номзодлар 23 нафар эмас, 30 нафар бўлади.

2010 йилдан ҳозирги вақтгача соврин "ФИФА Олтин тўпи" деб номаланган ва унинг овоз бериш жараёнида терма жамоа сардорлари, мураббийлар ва журналистлар иштирок этган. Ҳозир соврин аввалги форматга қайтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football