UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  3 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  19 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Олмалиқда спорт шаҳарчаси фойдаланишга топширилади Янгиликлар

Олмалиқда спорт шаҳарчаси фойдаланишга топширилади

Олмалиқ шаҳрида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган спорт мажмуаси қурилиши якунланди.
Мажмуанинг кўрки сифатида 12 минг томошабинга мўлжалланган стадион қад ростлаган. Янги мавсумда бу ўйингоҳда "Олмалиқ" жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Режага, кўра, ушбу мажмуа "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида тантанали равишда очилади ва фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда "Олмалиқ тоғ-кон металлургия" комбинати ОАЖ бош директори Александр Фармонов ўз интервьюсида айтиб ўтди.

Александр Касимовичнинг сўзларига кўра, ҳозирги стадион ҳам клубга хизмат қилишда давом этади. Мажмуанинг ўзига тўхталадиган бўлсак, унинг ҳудудидаги эгизак биноларни эслатувчи 70Х38 ҳажмдаги иккита спорт зали спорт шаҳарчаси кўркига янада кўрк қўшиб турибди. Спорт залларининг бири футзал, баскетбол, воллейбол, қўл тўпи каби жамоавий спорт турлари учун мўлжалланган. Иккинчисида эса, асосан яккакураш (бокс, кураш, дзюдо, самбо, эркин ва юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо каби) спорт турлари бўйича кундалик машғулотлар, шунингдек, турли нуфуздаги мусобақалар ўтказилади. Ҳар икки спорт залида кийиниш-ечиниш, ҳакамлар ва тиббиёт ҳодимлари учун хоналар  мавжуд. Спорт залининг иккинчи қаватида 500 томошабинга мўлжалланган трибуна ҳам бунёд этилган.

Бундан ташқари, мажмуада ёпиқ теннис корти ҳам бор. Шунингдек, очиқ теннис корти ҳам бўлиб, унинг икки томонида мухлислар учун махсус трибуналар қурилган. Таҳминан 2000  томошабин бу ерда ўтказиладиган нафақат теннис, балки бокс мусобақаларини ҳам кузатиш имкониятига эга бўлади. Стандарт ҳажмдаги сунъий қопламали футбол майдони айниқса, қишки мавсумда "Олмалиқ" жамоасининг машғулотларига ас қотади.

Энг муҳими, мажмуа ичида ҳам, стадионга кираверишда ҳам машиналар тўхташ жойлари бунёд этилган. Бир сўз билан айтганда, бу мажмуа Олмалиқ аҳли учун баҳор байрамига ҳақиқий совға бўлади.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика